Хорижлик талабалар нигохида

Хорижлик талабалар нигохида

Мен Россиядан келганман ва ҳозирги кунда Ўзбекистон Миллий университетининг кимё факультетида  иккинчи босқичда таҳсил оламан.Университетимизнинг ўқитувчилари жуда ҳам самимий, ақлли ва юқори малакали. Улар ҳамиша талабаларни қўллаб-қувватлашади ва ёрдам қулини чўзишади.Менинг барча курсдошларим ўқишнинг биринчи куниданоқ менга яхши муносабатда бўлишди. Улар жуда ҳам дўстона ва меҳмондўст. Маърузалар ўқийдиган профессорлар ўзлари ўтадиган фанни яхши билишади ва машғулотларни қизиқарли олиб боришади. Факультетимиз лабараториялари замонавий асбоб-ускуналар ва зарурий реактивлар билан жихозланган.  Барча зарурий китоб ва адабиётларни кутубхонадан топамиз.

Мен айнан Миллий университетда ўқиётганимдан фахрланаман.

 

Зайнобиддинова Фарангиз

Татарстон, Россия,

Кимё факультет

 

 

 

 Ўзбекистон биз учун қўшни мамлакат ҳисобланади. Бу мамлакат ҳақида қисқача гапирадиган бўлсам, биринчи навбатда ажойиб иқлими тўғрисида айтиб ўтишни хоҳлардим. Тошкент – чиройли шаҳар. Менга бу ердаги ҳамма нарса ёқади: кенг ва ёруғ кўчалари, архитектураси, халқи. Бахтимга, мен ўқиётган университет - Ўзбекистон Миллий университети айнан шу шаҳарда жойлашган.

Мен ушбу ўқув юртининг талабаси эканлигимдан хурсандман. Бу ердаги ўқитувчилар юқори малакага эга.Тенгдошларим менга жуда ҳам дўстона муомалада. Мени ўзбек халқининг самимийлиги қойил қолдирди. Бу ердаги талабалар ётоқхонасида шароитлар аъло даражада. Бу эса ҳар бир талаба учун жуда ҳам муҳим. Умуман, бу университетда ўқиётганимдан бахтлиман.

 

Ремезан Аманов

Лебоп, Туркманистон,

Математикафакультети

 

 


 Исмим Бахар, Туркманистонданман. Мен Ўзбекистон Миллий университети хорижий филология факультетининг иккинчи босқичида ўқийман. Филология факультети университетнинг бошқа факультетларига қараганда хорижлик талабалар кўп ўқийдиган факультетдир. Рус, қозоқ, хитой, корейс, шунингдек уйғур миллатига мансуб ёшлар таҳсил олишади. Турли маданият вакили бўлишимиздан қатъий назар ҳаммамиз жуда аҳилмиз. Барча курсдошларимга талабалик йиллари уларнинг ҳаётидаги энг бахтли давр бўлишини тилайман!

 

   Гурбаниязова Бахар

   20 ёш, Туркманистон,

   Хорижий филология факультети

 

 

 



Мен, Загороднюк Михаил, Ўзбекистон Миллий университетининг биринчи курс талабасиман. Мен айнан шу Университетга ўқишга кирганимдан жуда хурсандман. Университет менга кўплаб имкониятлар бериб, касб танлашимда кўмаклашмоқда. Машғулотларда зерикишга ўрин қолдирмайдиган моҳир педагоглар таркибининг мавжудлиги менга жуда маъқул. Менинг назаримда бу энг яхши олий ўқув юртларидан бири.Дастлабки кунларданоқ аълочи, билимли, изланувчан  талабалар билан танишдим. Ўзбекистон Миллий университетини танлаганимдан хурсандман. Сизларга ҳам Миллий университетга ўқишга келишни таклиф қиламан.

 

 Загороднюк Михаил

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari