Университетимиз меҳмони - Испания-Ўзбекистон уюшмасининг вакили


23 декабрь куни сайловларда кузатувчи сифатида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган Испания-Ўзбекистон уюшмасининг вакили жаноб Фернандо Морагон ЎзМУга ташриф буюрди.

Меҳмонни ЎзМУнинг халқаро алоқалар бўйича проректори, профессор Раима Ширинова қабул қилди.

Испания-Ўзбекистон уюшмаси Испания ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш учун ташкил этилган. Уюшма ўз вазифаси доирасида, икки мамлакат университетлари (шу қаторда хусусий) ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда талаба ва ўқитувчиларнинг академик алмашинувини таъминлашга кўмаклашади. Жаноб Фернандо Морагон, шунингдек, Уюшма миллий урф-одатлар ва анъаналарни сақлаш ва бойитишга қаратилган фестиваллар, учрашувлар ва турли хил маданий тадбирларни ўтказишга тайёрлигини таъкидлади.

Университет проректори Раима Ширинова меҳмонни ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов номидан қутлар экан, университетнинг халқаро алоқалари ва яқин келажакда уларни кенгайтириш бўйича режалар ҳақида маълумот берди.

Учрашув давомида ўзаро тушуниш меморандумини имзолаш тўғрисида келишувга эришилди.

ЎзМУ халқаро бўлими

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura