Пешовар университетининг вакили (Покистон) ЎзМУга ташриф буюрди


24 декабрькуни Россия, Хитой ва Марказий Осиёни ўрганиш маркази директори жаноб Шабир Аҳмад Хон ЎзМУга ташриф буюрди. Меҳмон Ўзбекистонга сайловларда кузатувчи сифатида иштирок этиш учун келган эди.

Геосиёсат ва иқтисодиёт бўйича экспертни ЎзМУ халқаро алоқалар бўйича проректори, профессор Раима Ширинова қабул қилди. Пешовар университетининг Россия, Хитой ва МарказийОсиёни ўрганиш маркази 1975 йилдан буён фаолият юритади. Марказ томонидан даврий илмий-тадқиқот журнали нашр эттирилади, Покистонда хорижлик олимлар, шунингдек, покистонлик олим ва талабаларнинг чет элларда ўқиш ва тадқиқотларини олиб боришга кўмаклашади.

Сўнгги йилларда марказ Марказий Осиё мамлакатларида изланишлар олиб борилиш ишларини кучайтирди. Проректор Раима Ширинова меҳмонни ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов номидан қутлар экан, Покистоннинг етакчи университети билан шериклик алоқаларини ўрнатиш бўйича музокаралар олиб боришга тайёр эканлигини билдирди.

ЎзМУ халқаро бўлими

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura