DSinGIS лойиҳаси доирасида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди




Ўзбекистон Миллий университетида 2018 йил 19-20 октябрь кунлари бўлиб ўтган «Геоинформатика соҳасида илмий тадқиқот ишлари: ҳозирги ҳолати ва истиқболлари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.
 


Конференцияда Швециянинг Қироллик технология институти, Венгриянинг Обуда университети, Австриянинг Зальцбург университети, Германиянинг Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Лейбниц институти, Туркиянинг Кастамону университети, Россиянинг Москва Давлат университети, Тожикистон Республикаси Фанлар Академияси Сув муаммолари, гидроэнергетика ва экология Институти, ЎзФА Сейсмология ИТИ, ЎзМУ, ТДТУ, СамДУ, СамДАҚИ, БухДУ, ТДПУ, ТТПУ, ҚарДУ, ФарПИ, ТАҚИ, ТИҚХММИ ва бошқа ОТМлардан жами - 140 кишига яқин профессор-ўқитувчилар, докторантлар, магистрантлар ва иқтидорли талабалар иштирок этдилар. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри Давлат қўмитаси, “Геоинформкадаср” давлат унитар корхонаси, Геодезия ва картография миллий маркази, “Марказий аэрогеодезия” давлат унитар корхонаси, “Картография” илмий-ишлаб чиқариш давлат корхонаси, Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот давлат институти, Гидрометеорология хизмати маркази каби қатор ишлаб чиқариш корхоналаридан ҳам вакиллар қатнашишди.





Конференция ишида геоахборот тизим ва технологиялари бўйича олиб борилаётган тадқиқотлар асосида қуйидаги йўналишлар бўйича Ўзбекистоннинг барқарор ривожланишига кўмаклашиш, ушбу тадқиқотларни иқтисодиётнинг турли соҳаларида қўллаш асосида тезкор қарорлар қабул қилиш имкониятлари муҳокама этилди. 
1.Геодезик ишларни олиб боришда геоинформатика.
2.Мавзули картография, web-картография, картографик хизматлар ва иловалар.
3.Табиий ресурсларни бошқаришда кадастр хизматлари.
4.Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда бошқаришда геоинформатика.
5.Архитектура ва қурилишда геоахборот технологияларини қўллаш.
6.Геофазовий таҳлил ва моделлаштириш.
7.Ерни масофадан зондлаш маълумотларини қайта ишлаш ва таҳлил қилиш.
8.Таълим тизимида геоахборот технологиялари.
9.Ер ҳақидаги фанларда геоахборот технологияларининг роли.
Конференцияда илмий-амалий йўналишлар бўйича 100 дан ортиқ илмий мақолалар тушди ва улардан 57 таси конференциянинг дастурий қўмитаси томонидан танлаб олиниб, ОАК рўйхатида бўлган “Ўзбекистон география жамияти ахбороти” журналининг махсус сонида нашр этилди.

Конференция якунида Геоинформатика бўйича янги докторантура (PhD) ихтисослигини, инноватив докторантура курслари ва методологияларини яратиш ҳамда геоинформатика соҳасида касбий ривожланишни мунтазам қўллаб қувватлаш; юқори даражадаги ахборот коммуникация технологияларига асосланган таълим ва илмий тадқиқот муҳитини яратиш имкониятларини ўрганиш, олий таълим  муассасалари ва илмий тадқиқот институтлари ўртасидаги алоқаларни кучайтириш; Ўзбекистондаги ҳамкор ОТМ лар профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчиларининг Геоинформатика соҳаси бўйича илмий салоҳиятини ошириш, мамлакатимизда фаолият юритаётган геоинформатика соҳасидаги профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчиларнинг бутунжаҳон илмий ҳамжамиятидаги иштирокини ошириш ва халқаролашувни кучайтириш имкониятларини ўрганиш ва уларни оптималлаштириш борасида илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. 


Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura