Ўзбекистон Миллий университетида DSinGIS лойиҳаси доирасида “Ўқитишни қўллаб қувватлаш методологияси” мавзусида семинар тренинг курси ташкил этилди.

Ўзбекистон Миллий университетида DSinGIS лойиҳаси доирасида 2018 йил 15-19 октябрь кунлари “Ўқитишни қўллаб қувватлаш методологияси” мавзусида семинар курслари бўлиб ўтди.
Семинарда Венгриянинг Обуда университети ва Австриянинг Зальцбург университети профессор ўқитувчиларидан Prof. Bella Markus, Prof. Josef Strobl, Dr. Sabine Hennig ва Robert Vogler лар томонидан DSinGIS лойиҳасининг Ўзбекистондаги ҳамкор ЎзМУ, СамДАҚИ, ҚарДУ, ТАҚИ, ТИҚХММИ ОТМ ларидан келган 20 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва магистр талабаларига маъруза ва амалий машғулот дарсларини олиб бордилар.
Семинар қатнашчилари олган билимлари асосида тайёрлаган лойиҳалари бўйича тақдимот ўтказишди ва сертификат билан тақдирландилар.
 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura