Инновацион дўстона алоқалар


  Бугун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига Франция ҳукуматидан делегациялар ташриф буюрди.   Ушбу учрашувда Франция элчиси Виолен Бъет Де Вильморе ,   Ўзбекистондаги Франция элчихонасининг таълим йўналиши бўйича аташеси Софи Жинд,   Франсиянинг Тулуза шаҳри депутати Пиер Кабаре,   Маданий ва маърифий ишлар бўйича Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси Эмили Дезормийер,   университет ректори Авазжон Мараҳимов ҳамда Хорижий филология факултети декани Ирода Жўраева қатнашдилар.  

Ушбу учрашувдан мақсад Франция билан Ўзбекистон алоқаларини янада мустаҳкамлаш,   давлатларимиз ўртасидаги маданий,   иқтисодий,   энг асосийси таълим йўналишидаги ўзаро ҳамжиҳатликни ҳамда талабалар алмашинувини йўлга қўйишдаги масалалар ҳақида сўз борди.  

Ўзбекистон Республикаси вакили сифатида Ўзбекистон Миллий университети ректори Авазжон Мараҳимов тадбирни очди.   Франция ва Ўзбекистон алоқалари Ўзбекистоннинг биринчи президенти И.  А.  Каримов ташаббуслари билан бошланганини таъкидлаб ўтдилар.   Шу билан бир қаторда,   муҳтарам президентимиз Шавкат Мирзиёйевнинг Ўзбекистонни ривожлантиришдаги реформалари,чет эл давлатлари билан алоқалари,   дўстона қўшничилик алоқаларини йўлга қўяётганликлари ҳақида сўзлаб ўтди.  

Икки давлат ўртасидаги туристик алоқаларни янада ривожлантириш,   ўзаро маданий алоқаларни юксалтириш учун талабалар алмашинувини йўлга қўйиш ҳақида ўз фикрларини айтиб ўтди.   

Шу билан бир қаторда,   Ўзбекистон Миллий университети ректори Авазжон Мараҳимов “Ёзги мактаблар” ни очишни таклиф қилди.   Бунда Франция талабалари ушбу мактабларга келиб,   ҳам ёзги таътилни ўтказади,   ҳам бизнинг тарихий обидаларимиз билан танишиб,   маънавий озуқа олади.   

Бу таклифни Тулуза шаҳри депутати Пиер Кабаре қўллаб-қувватлади ва мазкур проектни амалга ошириш мумкинлигини айтиб ўтди.   Пиер Кабаре Ўзбекистон Миллий университети ректори Авазжон Мараҳимовга Франция ҳукумати ва француз тилида ўтказилаётган ислоҳотларга ташаккур билдирди.   

Депутат Тулуза шаҳрида жойлашган Тулуза университетида ҳам аниқ фанлар жадал ривожланиб бораётганини айтиб ўтди.   Тулузада математика,   биотехника,   информацион технологиялар ривожланиб бораётганлиги ҳақида айтиб ўтди.   У Ўзбекистон Миллий университети билан ҳамкорликда биотехнология кафедрасини очиш таклифини киритди ва Тулузада жойлашган Air Bus офисларининг Ўзбекистонда очишни режалаштираётганлигини айтди.  

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura