Биз сизни кутамиз

   ЎзМУ ректори Авазжон Марахимов Россия Федерациясининг Қозон Федерал университетига ташриф буюрди.Ташриф давомида ҳамкорлик алоқалари, профессор-ўқитувчиларнинг ўзаро тажриба алмашинуви, ёш ўқитувчиларнинг малака ошириши борасида қатор масалаларни муҳокама қилишди. ЎзМУ ректори  ташриф доирасида бугунги кунда Қозон Федерал университетида Медицина ва Иқтисод йўналишида таҳсил олаётган талабалар билан учрашди. Ўзбекистонлик талабалар ЎзМУ ректорини Миллий кийимда, зар чопонларда кутиб олишди.  Ректор билан суҳбат узоқ ва самимий руҳда ўтди. 
Аваз Марахимов талабаларга Ўзбекистонда бўлаётган бугунги ислоҳатлар,муҳтарам Президентимиз томонидан яратилаётган имкониятлар ҳақида гапирди. Ёшларни халқимиз кутаётгани, улар Президентимиз бошлаган ишни давом эттиришлари кераклиги, янги инвестициялар олиб кирилиши зарурлиги, мамлакат иқтисодини бирга кўтаришимиз кераклигини билдирди. Унга жавобан ёшлар бу ерда билим олиб, Ватанга қайтиб, уни равнақи йўлида меҳнат қилиш иштиёқида эканликларини билдиришди. Аваз Марахимов суҳбат якунида ўқишни тамомлаган ҳар бир ёш ЎзМУ га,албатта,  келишини ва Миллий университет уларни иш билан таьминлашини билдирди. Суҳбат давомида ҚФУ ректори Ильшат Гафуров Ўзбекистондан келган талабалар хорижий давлатлар талабалари ичида энг тиришқоқ, изланувчан, билимга чанқоқ эканлигини таькидлади. Уларни ўз соҳаларида етук мутахассис бўлишларига ишонч билдирди.

Эслатиб ўтамиз: бугунги кунда ҚФУ 7500 нафар хорижий давлат фуқаролари таҳсил олишади. Улардан 1500 нафариЎзбекистонликталабалардир.

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura