ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА


Жорий йилнинг 18 декабрь куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига Истанбул Техника универитети делегацияси ташриф буюрди. Делегация таркибида Истанбул Техника университети ректори Меҳмет Караджа, Ўқув ишлари бўйича проректори Али Фаут Айдин ва Туркия элчихонаси масъул ходимлари иштирок этдилар. Мазкур учрашувда Ўзбекистон Миллий университети жамоасидан университет ўқув ишлари бўйича проректори Давлатёр Джумабаев, илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Аббосхон Тўраев, Халқаро ишлар бўйича проректор Расул Раҳмонов ва бошқалар қатнашди.

 Мазкур ташрифдан кўзланган мақсад икки университет ўртасида умумий ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича шартномалар имзолашдан иборат бўлиб, томонлар турли йўналишлар бўйича ҳамкорлик қилиш борасида музокара олиб бордилар. 
    Таъкидлаш жоизки, ректор Меҳмет Кораджанинг эътироф этишича, Истанбул Техника универистети дунёдаги биринчи муҳандислар тайёрлайдиган университет бўлиб. унинг таркибида 13 та факультет, факультетлар ичида 39 та бўлим, 6 та институт ва 19 та илмий тадқиқод институти фаолият олиб боради. Уларда 25 та инженерлик йўналиши бўлиб, дарслар жаҳон андозалари асосида 100% инглиз тилида олиб борилади. 

Учрашув доирасида университетлар вакиллари ўзларининг бугунги ва келажакдаги режалари, иновацион ғоялар билан ишлаш принциплари ва устувор йўналишлари бўйича келишиб, ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш бўйича шартнома имзоланди. 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura