ЎзМУда Қозон Федерал университетининг офиси очилди

Жорий йилнинг 27-30 сентябрь кунлари Қозон Федерал университети (ҚФУ) ректори профессор Ильшат Рафкатович Гафуровнинг Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига ташрифи бўлиб ўтмоқда.

Бугун, 28 сентябрь куни университет раҳбарияти ва Қозон федерал университети вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда икки ОТМ масъуллари томонидан ўз университетлари ҳақида маълумот берилди.

ЎзМУнинг АҚШ, Жанубий Корея, Хитой, Туркия, Исроил каби бир қатор давлатларнинг нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйгани таъкидланди.

Ўз навбатида Қозон федерал университети вакиллари ҳам университетнинг ривожланиш босқичлари, факультетлари, халқаро ҳамкорлиги, 2035 йилгача мўлжалланган стратегик йўли ҳақида батафсил маълумот берди.

ЎзМУ ва ҚФУ ўртасида икки томонлама илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувдан сўнг ҚФУнинг Ўзбекистон Миллий университетидаги офиси тантанали равишда очилди.

Мазкур офисда Россияда ўқишни истовчи ёшларга маслаҳат ва йўлланмалар берилади.

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura