Тинчлик ва таълим йўлидаги ҳамкорлик

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Миллий университети ректори, профессор Авазжон Мараҳимов Япониянинг Сока университетига ташриф буюрди













Кунчиқар мамлакатга сафар доирасида икки давлатнинг таълим тизимидаги  ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор берилди.

        ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов Япониянинг бир қатор аҳамиятли масканларига, жумладан, Мин-ОН номли концерт ассоциацияси, Япония фан ва технологиялар агентлиги, шунингдек, Сока қошидаги мактабга борди. Ўқувчилар билан бўлган учрашув қизғин кечди. Сафар давомида  Алишер Навоийнинг ҳайкалига гулчамбар қўйди. Навоий ғазаллари мактаб хиёбони узра янграб турди.

        Тадбирнинг расмий қисмида профессор Авазжон Мараҳимовга Япония университетининг “Энг нуфузли фахрий” унвони топширилди, шунингдек, Сока Гаккай Интернейшил Президенти Дайсаку Икедани ЎзМУнинг “Фахрий доктори” унвони билан тақдирлаш маъросими бўлиб ўтди.

      Маданият ва таълим соҳасидаги дўстона алоқаларни ўрнатишда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, ғоялар ва ахборот алмашувини рағбатлантириш мақсадида, Сока университети билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унда мавжуд имкониятларни назарда тутган ҳолда ўзаро тенг ва фойдали тарзда ҳамкорлик қилиш режалари белгиланди.

         Меморандум таълим дастурлари ва уларнинг ҳаракати доирасида ахборот алмашишни ўз олдига асосий мақсадлардан бири деб қўйган. Бундан ташқари Термиз ва Ахсикентдаархеология ва этнография соҳасида илмий экспедициялар ташкил этиш ҳам режалаштирилган. Университетларнинг олимлари ва  талабалари алмашинуви, илмий изланишларни биргаликда олиб бориш соҳасидаги ҳамкорлик, адабиётлар ва таълимий характердаги даврий нашрлар, илмий ахборот ва материаллар алмашинуви борасида ҳам фикр алмашинилди.

          Меморандум доирасида амалга ошириладиган тадбирлар, асосан, ҳар бир университетнинг академик бўлинмалари ва уларнинг халқаро фаолият юритувчи тегишли маъмурий қурилмаларини мувофиқлаштириш доирасида кузатилади. Барча саъй-ҳаракатлар замири ҳар бир муассасадаги сиёсат ва жараёнга мос бўлиши лозим.

           Юқорида кўрсатилган тадбирларга тегишли аниқ шарт-шароитлар биргаликда тузиладиган ва муттасаддилар имзолари билан таслиқланадиган томонларнинг алоҳида келишувларида белгилаб қўйилган. Бундай келишувларда томонлардаги фаолият юритишга масъул бўлган шахсга бўлинма томонидан барча шартлар ифода қилиниб, у билан боғлиқ жиҳатлар белгиланади. Ўзаро алмашинув дастурлари билан боғлиқ молиявий механизмлар уларни амалга ошириш тўғрисидаги алоҳида ёзма келишувлар билан йўлга қўйилади. Бу истиқболли меморандум 5 йил давомида ҳаракатда бўлади.

 

                                                                                           ЎзМУ Ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura