Илмий-тадқиқот ва бизнес корпорациялар бўйича ҳамкорлик келишуви имзоланди


11 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий университетига Хитой Халқ Республикасининг турли ҳудудларидаги бир гуруҳ олимлар ва тадбиркорлар делегацияси ташриф буюрди.

Ҳамдўст давлат – хитойлик меҳмонлар билан мунозара чоғида ЎзМУ ректори Авазжон Марахимов учта йирик илмий – тадқиқот ва бизнес – корпорация вакиллари билан бирламчи келишувни имзолади. Хусусан, Қозоғистон Республикасидаги Астана Экспо экспозицияси директори жаноб Сун Ли томонидан рақамли тиббиёт, рақамли автоматизация ва смарт-технология соҳаларига доир ҳамкорлик келишуви имзоланди.

Женчжен Saiwei Intelligent Co. Ltd корпорацияси директори ўринбосари Гуан Цай Лу билан биргаликда энергия тежамкорлигини автоматлаштириш тизими бўйича узоқ муддатли келишув имзоланди. Профессор Ван Джи Сиёнг вакиллик қилаётган Хитой Мааньшань институти билан имзоланган келишувдан асосий мақсад эса фундаментал ва амалий фанлар соҳасига тегишли ҳамкорликдаги лойиҳалар ишлаб чиқишдан иборат. Хитойлик ҳамкорлар билан бўлиб ўтган учрашув ҳар икки томонлама дўстона муносабатларнинг янада мустаҳкамланишига замин бўлди.  

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura