Хитойлик истиқболли ҳамкорлар


2019 йил 11 ноябрда Шанхай тиббиёт маҳсулотлари институти - Shanghai Institute of Materia Medica делегацияси Ўзбекистон Миллий университетига ташриф буюрди. Делегация таркиби – институт директори профессор Ли Цзя, фавқулодда муаммолар бўйича директор ўринбосари профессор Джао Чианг, аспирантура бўлими раҳбари Хе Мин ва бошқалардан иборат эди. Хитой делегациясини ЎзМу ректори Авазжон Мараҳимов, халқаро алоқалар бўйича проректор Раима Ширинова, шунингдек, биология ва кимё факультетлари деканлари кутиб олишди.

Учрашув давомида томонлар Миллий университет ва Шанхай институти ўртасидаги истиқболли ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар. Авазжон Мараҳимов тез орада университет тизимида яна уч нафар факультетнинг очилиши кўзда тутилаётганини, улардан бири фундаментал тиббиёт факультети бўлиши эканлигини такидлаб ўтди. Хитойлик ҳамкорлар билан ҳамкорлик лойиҳаларида айнан шу йўналишга эътибор қаратиш лозим. Ўз навбатида, профессор Ли Цзя мазкур институт фундаментал тиббиётнинг негизи ҳисобланган дори маҳсулотларини тадқиқ этиш бўйича Хитойдаги етакчи олийгоҳ эканлигини айтиб ўтди. Бундан ташқари, жаноб Ли Цзя иккала олий ўқув юртларини илмий юксалиш сари етаклайдиган ҳамкорлик таълим дастурлари ва фундаментал тадқиқотлар бўйича самарали ва узоқ муддатли лойиҳалар олиб боришга тайёр эканликларини билдирди. 

                                         

ЎзМУ халқаро алоқалар бўлими

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura