Ўзбек-Қозон қўшма факультетига қабул бошланди

  
 Ўзбек – Қозон қўшма дастури факультети

Битирувчиларга 

ИККИТА диплом 

берамиз!

 

                                         Ҳурматли абитуриент!                          

 

Жаҳондаги энг нуфузли 500 та ўқув юртларидан бирида таълим олишни истайсизми?

У ҳолда сиз ТОР UNIVERSITIES таснифига кўра нуфузли 500 та олий ўқув юртларидан бири ҳисобланган Қозон Федераль Университети (ҚФУ) ва Ўзбекистон Миллий Университети (ЎзМУ) ҳамкорлигидаги қўшма дастурида сифатли таълим таълим олиш имкониятига эгасиз!

Мазкур қўшма дастур факультети 2018 йил ташкил топган бўлиб, қуйидаги йўналишлар бўйича абитуриентларни таклиф этади:


  • Геодезия ва геоинформатика (Таълим шакли: кундузги, 4 йил);
  • Психология (Таълим шакли: кундузги, 4 йил).
  • Иқтисод (Таълим шакли: сиртқи, 5 йил)

  • Геодезия ва геоинформатика йўналишига 2020-2021 йил ўқув йили учун 50 та талаба қабул қилади.
  • Психология йўналишига 2020-2021 йил ўқув йили учун 50 та талаба қабул қилади.

Биз қандай мутахассисларни тайёрлаймиз?

Геодезия ва геоинформатика

 

Ер кадастри, ер тузиш;

Кўчмас мулкни ҳисобга олиш ;

Муҳандислик коммуникациялари;

ИИВ и ФВВ;

Телекоммуникациялар;

Нефть ва газ;

Экология;

Давлат чегара хизмати;

Транспорт;

Ўрмон хўжалиги;

Сув ресурслари;

Масофадан зондлаш;

Ер ости бойликларидан фойдаланиш;

Геодезия, картография, география;

Бизнес;

Савдо ва хизматлар;

Қишлоқ хўжалиги;

Таълим.

Психология

 

Таълим соҳасида: ўқув ва мактабгача таълим муассасалари;

Соғлиқни сақлаш соҳасида: руҳий шифохоналар ва реабилитация марказлари;

Ҳарбий соҳада: Ҳарбий руҳшунос — шарқий Европа мамлакатлари учун янги ва ноёб касб;

Ҳуқуқшунослик: ҳуқуқий психологлар қамоқхоналар, юридик ташкилотлар ва давлат идораларида ишлайдилар;

Спорт: ушбу ихтисослик битирувчилари спорт-соғломлаштириш марказларида, клубларда, олий ва ўрта-махсус билим юртларида ишлашлари мумкин;

Фан соҳаси: олий ўқув юртлари ва бошқалар;

Бизнес: аксарият ҳолларда мазкур мутахассислар нуфузли ташкилотлардан иш топадилар;

Бизнес билан шуғулланадилар.


Хужжатлар 20 июнь 2020 йилдан 25 сентябрь  2020 йилгача қабул қилинади!

Абитуриентлардан қуйидаги хужжатлар билан ОНЛАЙН регистрациядан ўтишлари мумкин:https://abiturient.kpfu.ru/


  1. Паспорт (оригинал)
  2. Мактаб, лицей, коллежни тамомлаганалиги тўғрисидаги шаходатнома ёки диплом нусхаси
  3. Электрон манзил (E-mail) регистрация қилиш учун керак бўлади. Имтиҳон ва қабул жараёни тўғрисидаги маълумотлар Сиз келтирган электрон манзилга юборилади!

Регистрация қила олмаган абитуриентларга ўзимиз ёрдам берамиз (+998935949229)!

Имтихонлар  Октябрьда Ўзекистон Миллий Университетининг компьютерлар залида ОНЛАЙН тизимида бўлиб ўтади!

Хамма абитуриентларга омад тилаймиз!

Батафсил маълумотлар!

Тел.+998935949229

E-mail: saydullo_84@mail.ru            

Телеграмм канал: @KFUNUUz

Инстаграмм: 
NUUz.KFU


 

 



Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
15275 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
56 Yo‘nalish bakalavr
91 Mutaхassislik magistratura