Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Тарих (ислом тарихи ва манбашунослиги)” таълим йўналишига ўқишга ҳужжатларни қабул қилиш бошланди!

Мақсад. Аждодлар меросини ўрганиш ва тадқиқ этиш ҳар доим инсоният олдида энг долзарб масалалардан бўлиб келган. Бугунги кунда юз минглаб қўлёзма, моддий ва маданий меросимизни асраб авайлаш, ўрганиш ва келажак авлодга етказиш зарурати вужудга келмоқда.

Тарих (ислом тарихи ва манбашунослиги) йўналишида — қадим даврлардан то бугунги кунимизгача бўлган тарихимизни чуқур билган, араб, форс ва ғарб тилларини эгаллаган, ислом тарихи ва манбашунослиги бўйича билимларни ўзлаштирган кучли амалий билимларга эга бўлган мутахассис тайёрланади.

Таълим йўналиши битирувчиларга “Тарих (ислом тарихи ва манбашунослиги)” бўйича бакалавр Дипломи ва тарихчи-исломшунос, манбашунос квалификацияси берилади.  

Таълим йўналиши доирасида қуйидаги фанлар бўйича атрофлича билим ва кўникмалар шакллантирилади:

  • Ўзбекистон тарихи;
  • Тарихий география ва ўлкашунослик;
  • Манбашунослик;
  • Марказий Осиё мутафаккирларининг илмий мероси;
  • Жаҳон тарихи;
  • Тарихшунослик ва тарихий тадқиқот методологияси;
  • Ислом манбашунослиги;
  • Марказий Осиё халқлари маданияти, диний анъана ва урф одатлари;
  • Тарих ўқитиш методикаси  ва   таълим технологиялари;
  • Осиё ва Африка мамлакатлари давлат бошқаруви тарихи;
  • Меъморий ёдгорликлар тарихи ва эпиграфика;
  • Исломшунослик, Диншунослик.

Мазкур таълим йўналишини битирган кадрлар қуйидаги ташкилот ва муассасаларда фаолият олиб боришлари мумкин:

  • Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясига қарашли илмий тадқиқот институтлари;
  • Дин ишлари бўйича қўмита;
  • Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси  маркази;
  • Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг тузилмавий ҳудудий бўлинмалари;
  • Умумий ўрта ва ўрта маxсус касб-ҳунар таълими, давлат бошқаруви  ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
  • Оммавий ахборот воситалари, давлат ва маҳаллий бошқарув органлари;
  • Нодавлатва жамоатташкилотлари ва бошқа.

Таклиф. Ўзбек давлатчилик тарихини ҳақиқий қўлёзма асарлар орқали тадқиқ этишга, шунингдек, ислом тарихини манбалар орқали ўрганишга қизиқувчи абитуриентларни “Тарих (Ислом тарихи ва манбашунослиги)” йўналишига ҳужжат топширишга таклиф этамиз.

Имконият. 2020/2021 ўқув йилида “Тарих (Ислом тарихи ва манбашунослиги)” йўналишига жами 25 нафар талаба қабул қилиниши назарда тутилмоқда. Шундан 10 нафар талаба давлат гранти асосида таълим олиш имкониятига эга бўлади.

www.iiau.uz/en-ca/

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
15275 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
56 Yo‘nalish bakalavr
91 Mutaхassislik magistratura