Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Психология (дин социопсихологияси)” таълим йўналишига ўқишга ҳужжатларни қабул қилиш бошланди!

“Психология (дин социопсихологияси)” дин билан боғлиқ психологик ва социологик жараёнларни таҳлил қилишга қодир кадрлар тайёрлашга ихтисослашган бакалавриат таълим йўналишидир.

Таълим йўналиши доирасида қуйидаги фанлар бўйича атрофлича билим ва кўникмалар шакллантирилади:

  • Умумий психология;
  • Экспериментал психология ва практикум, умумий психодиагностика;
  • Умумий педагогика, Педагогик маҳорат ва педагогик технология.
  • Психологияни ўқитиш методикаси;
  • Психологик маслаҳат ва психокоррекция;
  • Социал психология, социал психологик тренинг;
  • Этнопсихология;
  • Юридик психология;
  • Дин психологияси;
  • Дин социологияси;
  • Мутаассиб шахс психологияси
  • Исломшунослик, Диншунослик ва бошқа.

Таълим йўналиши битирувчиларига “Психология (дин социопсихологияси)” бўйича бакалавр Дипломи ва психолог, психология ўқитувчиси квалификацияси берилади. 

Мазкур таълим йўналишини битирган кадрлар қуйидаги ташкилот ва муассасаларда фаолият олиб боришлари мумкин:

  • Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва педагогик-психологик ташхис маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари;
  • Психологик хизмат марказлари, оммавий-ахборот муассасалари, турли тадбиркорлик субъектлари, нодавлат нотижорат ва жамоат ташкилотлари ҳамда бошқа муассасалар;
  • Дин ишлари бўйича қўмита, диний ташкилотлар, ҳуқуқ-тартибот органлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда жойлардаги маънавият ва маърифат марказлари;
  • Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва нодавлат муассасалари (амалиётчи психолог бўлиб ишлаш);
  • Давлат ва маҳаллий бошқаруви органлари, ҳар хил шаклдаги мулк, саноат ва бизнес ташкилотлари;
  • Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий бўлинмалар, хусусий психологик хизмат кўрсатиш марказлари.

Таклиф. Психологияга оид фанлар ҳамда ижтимоий-сиёсий, дин ва маърифий билимлар ва хорижий тилларни ўрганишга қизиқувчи абитуриентларни мазкур янги йўналишга ҳужжат топширишга таклиф этамиз.

Имконият. 2020/2021 ўқув йилида давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларига кўра “Психология (дин социопсихологияси)” йўналишига жами 25 нафар талаба қабул қилиниши назарда тутилмоқда. Шундан 10 нафар талаба давлат гранти асосида таълим олиш имкониятига эга бўлади.

www.iiau.uz/en-ca/

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura