Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети абитуриентларига МУРОЖААТ!


         Аввало, Сизни нафақат мамлакатимизда, балки Марказий Осиёдаги ягона бўлган, нуфузли,фундаментал билимлар берадиган, ўз ўрни ва анъаналарига эга Ўзбекистон Миллий университетига ҳужжат топширганингиз билан табриклайман.
      Университет ўз олдига замонавий билимларни эгаллаб, соҳанинг етук мутахассиси бўлишни ҳамда жонажон Ватанимиз равнақига ҳисса қўшишни ният қилган интилувчан ёшларга ўз мақсадларига етишишида уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.
     Бугунги кунда бутун жаҳонда кечаётган пандемия сабабли мамлакатимиз олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари муддатлари кечиктирилди. Бу аввало, Сиз  - ёшларнинг саломатлигингизни ўйлаб, ўз билимингизни намоён қилиш учун қулай ва хавфсиз шарт-шароит яратиш мақсадида қилинди.
         Муҳтарам Абитуриент!
       Бугунги пандемия шароити бизнинг ҳаётимизда туб бурилишлар ясади. Ҳаётга муносабатимиз ўзгарди. Таълим тизимида ҳам олдимизда турган кўпгина масалалар борлигини яна бир бор ҳис қилдик. Жамиятимиз, қолаверса турли жабҳалардаги ислоҳотларни Сиз-ёшлар билан амалга оширамиз. Бунинг учун Сиз билимли, ахборот технологиялари, чет тилларини мукаммал биладиган кучли, ватанпарвар, рақобатбардош кадрлар бўлиб етишишингиз керак. Бу йўлда Университет жамоаси Сиз учун бор имкониятлари, билими ва тажрибасини сафарбар этади.
      Унутманг, фақат пухта тайёргарлик ва кучли билим билангина талаба бўлиш бахтига муяссар бўлишингиз мумкин. Ҳеч қачон фирибгарларнинг ёлғонларига учманг! Коррупцияга йўл берманг ва унинг иштирокчисига айланиб қолманг.
      Ишонинг! Фақат ҳақиқий билим Сизни талаба бўлишингизга асос бўлади. Шундай экан, бир дақиқа ҳам билим олиш ва ўз устингизда ишлашдан тўхтатманг. Сизга ушбу синовлардан муваффақиятли ўтиб олишингизда улкан зафарлар тилаймиз. Биз Сизни Ўзбекистон Миллий университетида кутамиз!
         Омад ёр бўлсин!
 
Ҳурмат билан,
Ўзбекистон Миллий университети ректори, профессор  Авазжон Мараҳимов
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura