Тошкент шаҳридаги Ўзбек-Исроил қўшма факультетига кириш имтиҳонлари 2020 йилнинг 6 октябрь ва 7 октябрь кунлари ZOOM дастури орқали онлайн тарзда соат 14:00 да бошланади

 

4, University Str.,

Tashkent, Uzbekistan

Tel: (998 71)246-02-24

Fax: (998 71)246-02-27

 

 

HIT Holon Institute of Technology
52 Golomb Street, POB 305 Holon 5810201


Абитуриентлар диққатига !

Тошкент шаҳридаги Ўзбек-Исроил қўшма факультетига кириш имтиҳонлари 2020 йилнинг 6 октябрь ва 7 октябрь кунлари ZOOM дастури орқали онлайн тарзда  соат 14:00 да бошланади

Тошкент шаҳридаги Ўзбек-Исроил қўшма факультетига кириш имтиҳонининг ўтказилиш тартиби


Қўшма факультетда кириш имтиҳонини топшириш жараёнида абитуриент қуйидагиларга эга бўлиши керак:

1.     Шахсни тасдиқловчи Паспорт/гувоҳнома.

2.     Узлуксиз интернет-алоқага эга бўлган ноутбук, шахсий компьютер ёки планшет (имтиҳон жараёнида алоқа узилмаслиги учун). Интернет-алоқанинг минимал тезлиги камида 5 Мбит/с бўлиши мақсадга мувофиқ.

3.     ZOOM конференция жараёнида иш столингизни кўрсата оладиган ташқи веб камера (рангли, минимал 0.3 мегапикселли).

4.     Динамика ёки микрофон (ноутбук / компьютерга уланган ташқи қурилма).

5.     Жавоб варақаларини жўнатишда сканерлаш ёки суратга олиш учун зарур бўлган сканер ёки суратга олувчи қурилма.

6.     Етарли миқдорда А4 форматдаги тоза оқ вароқлар (камида 5 дона).

7.     Ёзма ишни ёзиш учун қора ёки кўк рангли иккита ручка.

8.     ZOOM(zoom.us) да лотин алифбосида тўлиқ Ф.И.Ш. орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим.

 

Имтиҳон ўтказиш учун иш жойини тайёрлаш:

1.     Иш столида шахсий компьютер билан бирга ташқи камера, ноутбук ёки мобил қурилма бўлиши лозим. Шунингдек, ички ёки ташқи микрофон. Телефон, планшет ёки ноутбук ташқи қувват манбасига (электр тармоғи-зарядга) уланган бўлиши лозим. Қулоқчин (наушник) ишлатиш МУМКИН ЭМАС

2.     Камера ва микрофонингиз ишлаётганига, шунингдек,  камерадан иш столингиз, қўлингиз ва ёзма ишингиз аниқ ва равшан кўринишига, бошқа қурилма овозларидан холи эканлигингизга ишонч ҳосил қилинг.

3.     Бутун имтиҳон жараёнида хонангиз тинч, бегона шахслар ёки турли уй ҳайвонлари бўлмаслиги ҳамда хонангиз эшиги ёпиқ бўлиши лозим.

4.     Иш столингиз ва унинг атрофида шахсингизни тасдиқловчи гувоҳнома, қоғоз, ручка ва сув (этикеткасиз шаффоф пластик бутилька) ва доридан (зарурат бўлганда) ташқари бошқа ҳеч нарса бўлмаслиги лозим.

5.     Имтиҳон жараёнида саволларни қабул қилиш ва ўқиш, шунингдек ёзма иш тугагач уни суратга олиш ва суратли хат сифатида расмийлаштириш ҳамда шахсий компьютер орқали жўнатиш жараёнида  керак бўладиган қўшимча қурилма (фақат юқорида айтиб ўтилган мобил қурилмалар)дан ташқари бошқа алоқа воситаларини ишлатиш қатъият ман этилади.

 

Кириш имтиҳонини топшириш жараёнида қуйидагилар зарур:

 

1.     Қабул комиссияси томонидан юборилган хатдаги ссылка бўйича белгиланган вақтда ZOOMга киришингиз лозим. Кириш жараёнида гуруҳ рақамингиз (сиз қабул қилган хатингизда кўрсатилган) ва худди дастлаб рўйхатдан ўтганингиздек лотин алифбосида фамилия, исм ва шарифингизни (ёзиш тартиби: 00_Фамилия_Исм_Шариф ) кўрсатиб ўтинг. Тавсия: алоқа узилганда яна ўша ссылка бўйича ZOOM га киринг.

2.     Идентификация жараёнидан ўтинг. Бунинг учун имтиҳон олувчи шахс (экзаменатор) талабига кўра шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатни камера орқали унга кўрсатинг.

3.     Экзаменатор талабига кўра камерани кўчирган ҳолда иш столингизни тўлалигича унга кўрсатинг. Экзаменатор талабига кўра исталган пайтда бу жараённи такрорлашга ҳозир бўлинг. 

4.     Абитуриент «Ўзбек-Исроил қўшма факультети» ни кўрсатган ҳолда титул варағини расмийлаштиради, ўртадан «"Фан номи" дан кириш имтиҳони» деб ёзилади. Унинг остидан Ф.И.Ш. тўлиқ ҳолда лотин алифбосида ёзилиб, сана ва айнан шахсингизни тасдиқловчи паспортдагидек имзо қўйилади. Сўнгра, вароқни суратга олиб, бу вароқни экзаменатор ёзаётган чатга ушбу тарзда юборишингиз лозим: Файл номи: Фамилия_Исм_Шарифи_Титул. Шундан сўнг, саволлар абитуриентга юборилади. 

5.     Ёзма иш А4 фоматнинг бир томонида бажарилади. Варақларга имзо қўйманг.  Вароқларга фақат масалаларнинг ечимларига тегишли бўлган ёзувлар келтирилган бўлиши лозим (имзо ва шунга ўхшаш бошқа расмлар ёки ёзувлар бўлмаслиги керак).Масалалар ихтиёрий тартибда ечилиши мумкин, албатта тоза варақ (чистовик) да масаланинг тартиб рақами, ечилиш матни ва охирида жавоб деб ёзиб, сўнгра натижа ёзилиши керак. Фақат тоза варақ (чистовик) да ёзилган жавоб ҳисобга олинади (яъни қоралама (черновек) даги ечим ҳисобга олинмайди). Шундан сўнг оғзаки сўров ўтказилади ва баҳо қўйилади.

Кириш имтиҳони математикадан 15 баллдан 5 та савол ва инглиз тилидан 1 та иншо (essay) 25 балл, жами 100 баллик баҳолаш мезони асосида амалга оширилади. Имтиҳон давомийлиги 1 соат.

6.     Баҳо қўйиш пайтида абитуриентнинг ўқишга кирган ёки кирмаганлиги айтилмайди. Натижалар расмий сайтда 48 соат мобайнида эълон қилинади.

7.     Ҳар бир абитуриент ўзи бажарган ишни сақлаб қўйиши ва бу ишни ўқишга қабул қилинган тақдирда қўшма факультетга оригинал ҳужжатлар билан биргаликда тақдим этиши лозим.

8.     Имтиҳон жараёнида иш столидан узоқлашмаслиги, шунингдек ZOOM конференция узилмаслиги лозим. Экзаменатор билан мулоқот ZOOM-конференция орқали амалга оширилади.

9.     Ишни тугатгач, экзаменаторга хабар беринг ва экзаменатор кўрсатмасига кўра тоза вароқларни рақамлаб чиқинг (вароқ рақами унинг юқори ўнг қисмида айлана билан ажратиб кўрсатилади).

10.  Шундан сўнг масалалар ечилган А4 вароқларни сканерланг ёки расмга туширинг. Ҳамма ечимлар битта бутун файл тарзида бўлиши лозим (формат: pdf).

11.  Файл номини Фамилия_Исм_Шарифтарзида номланг.

12.  Файл ва имтиҳон вариантини сиз юборадиган хатга юкланг. Хатнинг номи сифатида ўзингизнинг Фамилия,  Имя, Шарифингизни лотин алифбосида киритинг.

13.  Экзаменаторга жавобларингизни юборишга тайёр эканлигингизни билдиринг.

14.  Бажарган ишингизни жавоблар билан биргаликда қабул комиссияси кўрсатган манзилга юборинг.

* Диққат! Абитуриент томонидан бажарилган ишни сканерлаш ва юбориш жараёни 10 дақиқадан ошмаслиги лозим.

15.  Экзаменатор ишингизни тўлиқ қабул қилиб олгунга қадар ZOOM дан чиқиб кетманг. Экзаменатор ишингизни қабул қилганини тасдиқлагунча кутиб туринг. Шундан сўнг имтиҳоннинг оғзаки сўров босқичи ўтказилади ва экзаменаторнинг рухсати билан ZOOM-конференцияни тарк этишингиз мумкин бўлади.

16.  Кириш имтиҳонини қайта топширишга РУХСАТ БЕРИЛМАЙДИ.

17.  Имтиҳон натижалари бўйича аппеляция «Синов имтиҳони натижаларини аппеляцияга бериш ва кўриб чиқиш » қоидаларига мувофиқ тарзда ўтказилади.

Алоқа узилганда абитуриент:

·       Алоқа қисқа вақт ичида узилганда:

Алоқа тикланиши биланоқ, алоқа узилган вақтни фиксирлаб (экрандаги вақтни кўрсатган ҳолда скриншот қилиб), масъул экзаменаторга юборинг.

·       Алоқа узоқ вақт ичида узилганда:

Алоқанинг ихтиёрий туридан фойдаланган ҳолда зудлик билан қабул комиссиясига бу ҳақда хабар беринг.


Мурожаат учун телефон: +998-97-9171121, +99897-7520283

 

Тавсия

Алоқа билан боғлиқ бўлган барча система ва воситаларни, жумладан экранни улайдиган (бошқа ташқи фойдаланувчига) Discord, MS Teams, Телеграмм, Skype, ВКонтакте ва шу каби барча воситаларини ўчириб қуйишингизни тавсия этамиз.

ИЗОҲ: Имтиҳон ўтказиладиган кунидаги абитурентларни гуруҳлар бўйича тақсимланиши Ўзбекистон Миллий университети сайтида эълон қилинади. (nuu.uz)(абитурент ҳужжат топширган сайтда)

Декан                                                              Х. Сабуров


Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura