ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ “УНИВЕРСИТЕТ ЁШЛАР ПАРЛАМЕНТИ” I-ТАЪСИС ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Бугун 17 октябрь университет Кенгаши қарори асосида ташкил этилган “Университет Ёшлар парламенти”нинг I-таъсис йиғилиши бўлиб ўтди.                      
55 нафар ташаббускор, маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий нуқтаи назарга, кенг дунёқарашга, чуқур билим ҳамда лидерлик фазилатларига эга талабаларни ўзида бирлаштирган “Университет ёшлар парламенти”нинг
I-таъсис йиғилиши кун тартибида:

“ЎзМУ факультетлари ҳамда талаба-ёшлари ўртасида инновацион таълимий-тарбиявий интеграцияни йўлга қўйиш ҳамда сифатли таълим тизимини ташкил этиш”;

“Чин етим, етим, ногиронлиги бўлган ҳамда “темир дафтар” рўйхатига киритилган оила фарзандлари бўлган  талаба-ёшлар билан ишлашнинг самарали тизими”;

““Университет Ёшлар парламенти” фаолияти орқали университет талаба-ёшларининг психологик портретини шакллантириш”;

“Университет Ёшлар парламенти”нинг 2020-2021 ўқув йилидаги фаолиятининг Йўл харитаси юзасидан дебат диолог каби мавзуларда муҳокама жараёнлари амалга оширилди.

Энг асосийси “Университет Ёшлар парламенти”нинг илк таъсис йиғилишида университет Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” раиси Бобоев Жамшид Норбой ўғли, Олмазор туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Мамадиев Хусниддин Норбоевич ҳамда Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги етакчи мутахассиси Ишчанов Умирбек Қурбанбой ўғли экспертлар сифатида иштирок этишди. 

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” раиси Бобоев Жамшид Норбой ўғли ўз маърузасида БМТнинг 2017 йил сентябрда бўлиб ўтган 72-сессиясида мамлакат раҳбари Шавкат Мирзиеёв жаҳон ҳамжияти назарига Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида халқаро Конвенцияни қабул қилиш масаласини қўйган эдилар. Шу мақсадда 25 моддадан иборат Конвенция лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жорий йилнинг 12-13 август кунлари ўтказилган “Ёшлар – 2020: Глобал ҳамжиҳатлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари” Самарқанд инсон ҳуқуқлари веб-форуми доирасида кенг миқёсида муҳокама қилинди. Ҳозирда ҳам Ёшлар ишлари агентлиги, “Ёшлар парламент”ларининг ва фаол ёшларнинг таклифларини олиш, мазкур ҳужжатни мукаммал ҳолатда тайёрлаш учун қатор тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Ҳужжат якунига етгунича мазкур ишлар давом эттирилади. Зеро ёшлар ҳар қайси мамлакатда ва ҳар қайси замонда катта куч ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш келажакка қўйилган тамал тоши ҳисобланади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” Ўзбекистон Миллий университетида жорий этилган “Университет ёшлар парламенти” аъзолари билан юқоридаги масалалар бўйича доимий ҳамкорлик қилишга тайёр” деб, таъкидлаб ўтди.

Экспертлар томонидан билдирилган таклифлар ва тавсиялар “Университет

Ёшлар парламенти” аъзоларининг келгусидаги фаолиятини аниқ йўналишлари ва хусусиятларини белгилаб олишларига туртки бўлди.

Шунингдек, “Университет Ёшлар парламенти”нинг I-таъсис йиғилиши доирасида жорий йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” билан Ўзбекистон Миллий университети ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолашга келишиб олинди.




                                                                      Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura