Коррупция - тараққиёт заволи

Ўзбекистон Миллий университетида " Коррупция-жамият тараққиётининг кушандаси" мавзуида давра сухбати ўтказилди. Унда ЎзМУ Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Камолиддин Мирзаахмедов, Олмазор туман Прокурорининг катта ёрдамчиси Шахзод Зуфаров, ЎзМУ юрист-консултанти Гули Яхяевалар нутқ сўзлади. 
Жамият, қолаверса таьлимда ислоҳотлар қилишда коррупцияни йўқотиш долзарб масала ҳисобланади. Коррупция аралашган соҳа таназзули муқаррар. Лекин коррупцияни энг ачинарлиси, билиб-билмай ўзимиз иштирокчисига айланиб қолишимиздир. Бу борада огоҳлик, ҳушёрлик, дахлдорлик ҳисси билан яшаш, бефарқлик иллатидан узоқ бўлиш, ҳуқуқий саводхонлигимизни оширишимиз, айниқса, ёшларимизни бу борада етарли ахборотга эга бўлишлари хусусида мутахассислар маьлумот беришди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Учрашув давомида Олмазор тумани прокуратураси билан ҳамкорлик қилиш учун янги таклифлар берилди.





     ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura