Интернет-макон XXI асрда илмий жамоатчиликка чақириқ сифатида

Zoom-конференцияси форматида Мирзо Улуғбек номидаги ЎзМУнинг Хорижий филология факультети рус адабиётшунослиги кафедраси негизида ташкил этилган “Интернет-макон XXI асрда илмий жамоатчиликка чақириқ сифатида” долзарб мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва МДҲ давлатларининг етакчи университетларидан 50 дан ортиқ олимлар қатнашдилар.

Конференцияни ЎзМУнинг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Ҳикмат Сабуров очди. Проректор ўзининг қутлов нутқида  конференция меҳмонлари ва иштирокчиларига қуйидагиларни таъкидлади: «Интернет бугунги кунда жамият марказидадир. Конференция дастурига киритилган масалалар Интернет майдони ва унинг замонавий жамиятга таъсири билан боғлиқ бир қатор муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради. Интернет-ресурсларни ривожлантиришга ёндашувларни ишлаб чиққан ҳолда, биз университетнинг ўқув жараёнини, шунингдек ўқитувчилар ва иқтидорли талабаларнинг илмий фаолиятини янги ривожланиш босқичига кўтаришимиз мумкин”.

Ялпи мажлисда Россотрудничество Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари М.В. Важдаев, Ўзбекистон Республикаси рус маданий маркази раиси С. А. Миронов, ЎзДЖТУ кафедра мудири Н. М. Петрухина, ТДПУ кафедра мудири Ю.У. Матенова, ЎзМУ профессорлари ва бошқалар тадбир меҳмон ва иштирокчиларига табрик сўзи билан юзланишди. Ўзбекистон ва Россия профессорлари маърузалар қилишди. Ўзбек тадқиқотчиларининг тақдимотларида фан ва таълим тизимида Интернет-ресурслардан фойдаланиш бўйича бир қатор муҳим масалалар кўтарилди, объектив вазият кўрсатилди, ўзаро таъсир жараёнининг ижобий ва салбий томонлари қайд этилди.

Конференция ялпи мажлисининг якуний қисмида “Интернет-макон Ўзбекистоннинг ёш олимлари нигоҳида” ахборот лойиҳаси тақдим этилди, унда ЎзМУнинг рус адабиётшунослиги кафедрасининг ёш тадқиқотчилари қатнашдилар.

Конференция учта сессия доирасида бўлиб ўтди.

Конференция меҳмон ва иштирокчиларига сертификатлар топширилди. Тадбир якунига кўра конференция материаллари тўплами нашр этилади, унда пленар ва секция йиғилишларида кўтарилган барча масалалар акс этади.

ЎзМУ Ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura