ҚАДРЛИ УНИВЕРСИТЕТ ЖАМОАСИ! МУҲТАРАМ УСТОЗЛАР! АЗИЗ ТАЛАБАЛАР!

Барчангизни кириб келаётган Янги 2021 йил билан самимий табриклайман. Илмий, ижодий ишларингизда муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида қўйилган масъулиятли вазифаларни бажаришда сизларга янгидан-янги муваффақиятлар, оилавий  бахт-саодат тилайман.

Якунланаётган йил кўп жиҳатдан мураккаб бўлди. Шунга қарамай, мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилган чора-тадбирлар туфайли уни жиловлашга, таҳдидини сусайтиришга эришилди. Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини кучли ҳимоя қилиш тизими яратилди. Халқимиз аёвсиз офатга қарши курашда ўтмиш аждодларимизга хос  маънавий-ахлоқий фазилатларини ҳамда кучли иродасини намоён эди.

Яна бир ҳақиқат шуки, енгил эришилган ютуқдан  кўра, мислсиз машаққат, қийинчилик, сабр-тоқат, юксак интизом эвазига эришилган ғалаба муҳим. Чунки, бундай ютуқ инсонни ҳам жисмонан, ҳам маънан тоблайди, камолга етказади. Биз бугун, маълум қийинчиликлар, йўқотишлар, узилишларга қарамай, янада кучлимиз, иродамиз, ишончимиз мустаҳкам, ҳамжиҳатлик билан янги марралар сари ҳаракатдамиз. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқимизнинг букилмас иродаси, фидокорона меҳнати ва матонати билан мавжуд қийинчиликларни мардона енгиб ўтмоқдамиз. 

Якунланаётган йилда мавжуд қийинчиликларга қарамай жуда катта ютуқларни қўлга киритдик. 2020 йил UI GreenMetric World University Rankings халқаро рейтингда 353+, THE University Impact Ranking-2020” кўрсаткичлари бўйича умумий рейтингда 601+ ўрин эгалладик. Мазкур халқаро рейтингда 5 та йўналиш бўйича  яъни “Таълим сифати” - 401+, "Иқлим ўзгаришига қарши кураш"  101+,  “Камбағалликни бартараф этиш”  201+, “Ижтимоий тенглик" 401+ ва “Барқарор ривожланиш учун глобал ҳамкорлик"  601+ ўринни эгалладик. Куни кеча эса Quacquarelli Symonds халқаро агентлиги томонидан Ривожланаётган Европа ва Марказий Осиё давлатлари  орасидан энг кучли университет деб эътироф этилиб кучли 500 талик университетлар қаторидан жой олдик (351+ ўрин).  Бундай юксак ютуқлар сиздек фидойи, жонкуяр, тараққийпарвар профессор-ўқитувчилар, талабалар қолаверса, бутун университет жамоасининг тинимсиз ва машаққатли меҳнати самарасидир. Келгуси йилда ҳам сиздек юксак салоҳиятли жамоа билан халқаро рейтингда янада юқори ўрин эгаллашимизга ишонаман!  

 Мурожаатномада мамлакатимизда ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий соҳаларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб берилди. Жумладан, кейинги йилдан бошлаб олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони камида 25 фоизга оширилади. Олий ўқув юртларига қабул қилишда эҳтиёжманд оилалар қизлари учун грантлар сонини 2 баробарга кўпайтириб, 2 мингтага етказилади.  Аъло баҳоларга ўқиётган, ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар учун махсус стипендиялар жорий этилади. Олийгоҳлар ва таълим тизимининг қуйи бўғинлари ўртасидаги узвийликни кучайтириш мақсадида 65 та академик лицей олий ўқув юртлари тасарруфига ўтказилади. Янада қувонарлиси, янги йилда юртимиздаги 30 та етакчи олийгоҳга ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, қабул квотаси ва молиявий масалаларни мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади.

Бу янги имкониятлар барчамиздан янада масъулият билан ишлашни, билим ва тажрибаларимизни муттасил ошириб боришни, ўқув жараёнига замонавий илғор усулларни кенг жорий қилишни, илмий-назарий ғояларни амалиёт билан мустаҳкам боғлашни талаб этади. Биз сиз билан 2021 йилни қарши олар эканмиз университетимиз равнақи йўлида барча имконият эшикларини бирга очамиз, келгуси йил бирга, ҳамжиҳат бўлиб жаҳон халқаро рейтингида ўз ўрнимизни янада юқорироқ маррада эгаллаймиз, албатта.

Барчангизни университет жамоаси ва шахсан ўз номимдан яна бир бор муборакбод этаман, ушбу қувончли кунда Сизга сиҳат-саломатлик, тинчлик- хотиржамлик, хонадонингизга файзу-барака тилайман. 

Янги йилда ҳаммамизга янги илмий, ижодий ютуқлар ҳамроҳ бўлсин!

 Авазжон Марахимов
Ўзбекистон Миллий университети ректори

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura