КЎҲНА ЯШНОБОДДА ЁШЛАР БОҒИ ОЧИЛДИ

“Маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича жорий йилнинг 8 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳамда Президент Админстрацияси раҳбари иштирокида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон Миллий университетига Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги “Мухтор Ашрафий” маҳалласи бириктирилган эди.

Ўзини-ўзи бошқариш маскани бўлган маҳаллада Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 февралдаги “Маҳаллабай тизимини жорий қилиш бўйича маҳаллаларга бириктирилган вазирлик ва идоралар томонидан жойларда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида”ги 19-сонли баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳудуддаги муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича университет томонидан амалга ошириладиган ишларнинг манзилли дастури асосида мунтазам равишда бир қатор ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда.




“Жорий йилнинг 11 февралидан шу кунга қадар Мухтор Ашрафий МФЙда Ўзбекистон Миллий университети  ректори Ином Маджидов бошчилигида университетнинг соҳа проректорлари, ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари, профессор-ўқитувчилар ва ёш тадқиқотчилардан таркиб топган ишчи гуруҳи томонидан жами 362 та хонадонда 1448 нафар фуқаролар билан уйма-уй юриш орқали социологик суҳбат ўтказилди. Шунингдек, уйма-уй юриш орқали жами 189 та муаммоли ҳолатлар (уй-жой, бандлик, ижтимоий ҳимоя, фуқаролик паспортини расмийлаштириш, нафақа пули, ичимлик суви, электр энергия таъминоти, “Темир дафтар” рўйхатига киритиш, соғлиқни сақлаш, таълим, кредит, тадбиркорлик, хавфсизлик ва бошқалар) аниқланди ҳамда 68 таси ўз жойида ҳал этилди. Мухтор Ашрафий МФЙда жойлашган 56 та объектлар (умумий овқатланиш шахобчалари, кўчалар, кўпқаватли уйлар, савдо дўконлари, ҳудудда жойлашган ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ва бошқалар) университет ишчи гуруҳи томонидан тўлиқ ўрганилиб, улардаги 77 та муаммоли ҳолатлар (болалар майдончасини таъмирлаш, кўпқаватли биноларни ички ва ташқи таъмирлаш, канализация тизими, сим ёғочлар, пиёдалар йўлакчаси, таъмирталаб асфальт йўллари, ободонлаштириш ишлари ва бошқалар) аниқланди ҳамда Яшнобод туман ҳокимлиги Штабига маълумотлар тақдим этилди” - дейди суҳбатдошимиз ЎзМУ Ёшлар билан ишлаш проректори Камолиддин Мирзаахмедов.




Яна бир сухбатдошимиз бўлмиш Ўзбекистон Миллий университетининг Молия-иқтисод ишлари бўйича проректори Файзуллахон Думаев билан қилган самимий суҳбат мазмунидан бизга қуйидаги ишлар ҳам аён бўлди.

Ҳудудда 20-21 февраль кунлари М.Ашрафий шоҳ кўчаси бўйлаб 3 км масофада ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, 60 туп дарахтларга қўшимча ишлов берилди. Шунингдек, университет психологлари таркибидан иборат 12 нафар амалиётчи психологлар томонидан 57 нафар(стресс ва агрессияга мойил, оилавий низолари мавжуд, ногиронлиги бўлган, уюшмаган ёшлар) фуқаролар билан индивидуал психологик тренинг ўтказилиб 10 нафар ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларга 12 турдаги озиқ-овқат махсулотлари умумий қиймати 3,5 млн. сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилган.  




Мухтор Ашрафий МФЙ биносининг 28 м2 майдони тўлиқ таъмирлаб берилиб, 1 та чет тилини ўргатиш тўгараги учун хона мебеллар билан жиҳозланган. 500 дона бадиий ва илмий адабиётлар билан таъминланган. Шунингдек, 2 та болалар майдончаси учун университет бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 2 жуфт 3 шаклдаги спорт турник мосламалари, 2 жуфт спорт турник брус жиҳозлари ўрнатиб берилган. 

Бугун эса Яшнобод туманидаги “Мухтор Ашрафий” маҳалласида ташкил этилган “ЎзМУ ёшлар боғи”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Доно халқимизнинг “Яхшидан яхши ном ва боғ қолади” деган пурмаъно хикматини махкам тутган олийгоҳ мутасаддилари боғнинг очилиш маросимига бағишлаб катта дошқозонда ош дамлаб, шу ҳудудда яшовчи кам таъминланган, ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган оилаларга беғараз тарқатишганининг гувоҳи бўлдик.



Равшан ОМОНОВ,

журналист

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura