ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИДА ХАЛҚАРО ИЛМИЙ АНЖУМАН


2019 йил 15 ноябрь куни Ўзбекистон миллий университети француз филологияси ва қиёсий тилшунослик кафедраси ҳамда “Ўзбекистон-Франция” дўстлик жамияти томонидан ташкил этилган  “Замонавий филологияда инновациянинг роли” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Анжуман ялпи мажлис ва шўъбалар йиғилишларидан ташкил этилган бўлиб, бунда хорижий меҳмонлар ва республика олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ўз маърузалари билан қатнашдилар.

Анжуман ялпи мажлиси Ўзбекистон миллий университети халқаро алоқалар проректори, профессор Раима Ширинова ва хорижий филология факультети декани  Ирода Жўраевалар очиб бердилар.

Мажлисда сўзга чиққан барча маърузачилар инновациянинг барча соҳалардаги, хусусан филология ва таржимашуносликдаги ўрни ҳамда аҳамияти ҳақида таъкидлаб ўтишди.

Мазкур анжуманда Франция эличихонасининг таълим ва университетлар билан алоқалар атташеси Софи Жинд хоним, Тошкент Франсез альянс директори Дилшод Аҳмедов, Бельгиянинг Ўзбекистондаги фахрий консули жаноб Жан-Клод Божан, Франция “Пальм Академик” соҳиби, фалсафа ва сиёсий фанлар мутахассиси,  фахрий ўқитувчи  жаноб Франс Воерли, Ўзбекистон миллий университети Хорижий филология факультети немис филологияси кафедраси ўқитувчиси жаноб Симон Кречмер, Испаниянинг El Biezo давлат мактаби инглиз тили ўқитувчиси Кристина Алварес- Кальво, Туркия жумҳурияти Нийде Омар Холис Демир университети Фан ва адабиёт факультети Ҳозирги туркий тиллар ва адабиёти бўлими профессори Муҳаббат Қурбонова, Ўзбекистон миллий университети Хорижий филология факультети француз филологияси кафедраси профессори Абди Маматов, Ўзбекистон миллий университети профессори Раъно Сайфуллаева, Ўзбекистон миллий университети Хорижий филология факультети Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси профессори Ҳамидулла Болтабоевлар ўз маърузалари ва тақдимотларини анжуман қатнашчиларига тақдим этдилар.

Талабалар  иштироки мазкур анжуманнинг  қизиқарли давра суҳбати тарзида ўтишига сабаб бўлди. Улар ўз саволларига тўлиқ жавоб олдилар ва кўплаб маълумотларга эга бўлдилар.

Халқаро алоқалар бўлими

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura