ЁШ ОЛИМЛАРНИНГ ЯНГИ НАФАСИ


Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Республика ёш олимлар Кенгаши ҳамда Университет илмий-тадқиқот бўлими ҳамкорлигида “Ёш олимларнинг янги нафаси” мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Унда Кенгаш директори Содиқжон Бабаджанов, “Imperial elite” нодавлат таълим маркази раҳбари Темур Муҳаммадиев, Университет илмий-тадқиқот бўлими етакчи мутахассиси Ҳилола Ғуломова, Иктидорли талабаларнинг илмий фаолиятини ташкил этиш буйича мутахассис Мавлуда Казанова ҳамда бакалавр-магистрлар ва докторантлар иштирок этишди.

Учрашув аввалида Содиқжон Бабаджанов Республика ёш олимлар Кенгашининг шу кунгача бўлган фаолияти, эришилган ютуқлар, келгусидаги режалар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Кенгаш директорининг таъкидлашича, “Республика ёш олимлар Кенгаши” нодавлат- нотижорат ташкилотининг амалдаги Уставига мувофиқ жамоатчилик асосида “Илмий Кенгаш” ташкил этилган. Мазкур Кенгаш барча ёш олимларнинг ғоя ва таклифларини атрофлича ўрганиб чиқиб, лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашади. Бундан ташқари, “Лойиҳалар.уз” ва “Аудиокутубхона”дастурларини йўлга қўйиш, ёш олимларнинг илмий журналини ташкил этиш каби лойиҳаларни амалга оширишда Университетда таҳсил олаётган иқтидорли талабалар, илмий изланиш олиб бораётган ёш тадқиқотчилар билан ҳамкорлик қилишга доир таклифлар ўртага ташланди.

Тадбир давомида “Imperial elite” нодавлат талим маркази раҳбари Темур Муҳаммадиев ҳам сўзга чиқиб, ёшларга ўзи ташкил этган таълим маркази ва бошқа лойиҳалари ҳақида гапириб, муваффақиятга қандай эришиш кераклиги тўғрисидаги қарашларини ҳаётий мисоллар орқали тушунтириб ўтди. Университет ёш олимлари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, қизиқтирган саволларига мутахассислардан жавоб олишди.

Учрашув сўнггида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Республика ёш олимлар Кенгаши ўртасида икки томонлама ҳамкорлик Меморандуми имзоланди. Ўзаро муносабатларнинг истиқболларини белгилаш, масалаларни келишган ҳолда амалга ошириш, ўзларининг ваколатлари доирасида манфаатли муносабатларни ривожлантириш ушбу мулоқотнинг асосий мақсади бўлди.

Университет илмий-тадқиқот
бўлими медиа хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
15275 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
56 Yo‘nalish bakalavr
91 Mutaхassislik magistratura