ЭКСТРЕМИЗМ ТАҲДИД(МИ)?



Ваҳима ва қўрқитиш орқали, динни тарғиб қилаётган инсонларни руҳан соғлом дея айта оламизми? Қонли урушлар, хунрезликларга бошлаётган бундай одамларни, иллат ботқоғига ботиб бораётганини-чи?Аҳир инсониятни эзгулик, ҳаллолик, меҳр-оқибат каби кўплаб эзгу тушунчаларга бошлаётган ислом динини ниқоб қилиб одамлар онгига ёвузлик уруғини сепаётганлар ҳануз борлиги кишини ўйлантирмасдан қолмаслиги шубаҳасиз. Қамоқхонада минг бир пушаймон билан тавба қилаётган, навқирон даврини ёт ғояларга алданиб ўтказганини бот-бот такрорлаётган, турли “оқим”ларга қўшилиб қолган йигитлар, берк кўчага киришдан аввал тақдирининг сўнгги манзили панжара ортида эканлигини ҳеч ўйлаб кўрганмикан?

Бугун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Экстремизм ва терроризм-ёшлар келажагига таҳдид” мавзусида ташкил этилган учрашув ҳам  бежиз эмас. Ушбу тадбир Журналистика, Биология, Ижтимоий фанлар, Физика ва Хорижий филология факультети талабалари учун “Маънавий иммунитет” дарси бўлди.  Мулоқотлар давомида ислом дини тинчликни кўзлаши, ижтимоий тармоқлардаги айниқса,  диний маълумотларни тарқатётган телеграм каналларини фарқлай билиш, ҳар бир неъматни қадрига етиш, билим олишдан тўхтамаслик, ён атрофдаги воқеа ҳодисаларга бефарқ бўлмаслик масалаларига бағишланган диний ҳамда дунёвий маълумотлар берилди. Ислом академияси ходими Мирзаниёз Ражабийнинг маълумотлари барчани қизиқтира олди. Унинг айтишича, ҳар қандай диний маълумотни телеграм каналларидаги “uz” домени кўрсатилган расмий манбадан олиш мумкин. Жумладан, Айни мавзуга қаратилган саволларга аниқ жавобларни Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг расмий саҳифасига мурожаат қилиш орқали билиб олиш мумкинлиги таъкидланди.

Олмазор тумани ИИБ тергов бўлими терговчиси Жавоҳир Каримов экстремизм ва терроризм оқимининг ишитрокчисига айланганлар учун Жиноят кодексида белгиланган ҳуқуқий тартибга тўхталиб ўтди. Шунингдек, “Тавҳид ва жиҳод катибасига” қўшилиб қолган, хорижий мамлакатларда ҳуқуқ тартибот органлари томонидан қўлга олинган, ҳозирда жазо муддатини ўтаётган қўштирноқ ичидаги шоввозлар тақдири акс этган видео лавҳалар барчани огоҳликка чорлади.

4-сонли ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси катта инспектори  катта лейтенант Баҳодир Қудратов томонидан таъқиқланган сайтларнинг рўйҳати эълон қилинди ҳамда экстремистик ташкилот номлари рўйхати маълум қилинди. Айнан, Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 30 июлдаги “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига экстремистик материалларни, экстремистик ташкилотларнинг атрибутлари ва рамзий белгиларини олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этиш, шунингдек уларни оммавий ахборот воситаларида ёхуд телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш ва намойиш этиш таъқиқланганлиги қайд этилди.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 12 мартдаги қарорига кўра, интернет жаҳон ахборот тармоғининг “najot.info” ва “hizb-uzbekiston.info” веб-сайтлари ҳамда “Facebook”, “Youtube” ва “Telegram” ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги номлардаги профиль, канал ва саҳифалари экстремистик ва террористик деб топилганлиги қайд этилди:

1.  “Абу Салоҳ дарсликлари”

2. “Жаннат ошиқлари”

3.  “Шом овози”

4.  “Тавҳид ва жиҳод”

5.  “Islam Abu Khalil”

6.  “Полвон Новқатлик”

7.  “Сохиб Махмудов”

8.  “Фаррухбек Абдуллаев”

9.  “Мамарахимов Абдурахим Миркомилович”

10.  “Мухожир Полвон”

11.  “Abu Aisha”

12.  “Turkiston”

13.  “Хуррият инфо”

14.  “Нажот”

15.  “ал-Ваъй”

16.  “Роя”

Улардаги ҳар бир маълумот инсон онгига, унинг келажагига салбий таъсир қилмасдан қолмаслиги шубҳасиз. Бир сўз билан айтганда самимий мулоқот тўғри манзилни танлаш, атрофга лоқайд муносабатда бўлмаслик борасида огоҳлик дарсига айланди. 

 

Муслима Омонқулова

Журналистика факультети талабаси

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
15275 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
56 Yo‘nalish bakalavr
91 Mutaхassislik magistratura