ТЕАТР – ИБРАТХОНАДИР


Ҳар қачон театр инсонни тарбиялаб, ўзидан нур таратувчи маскан бўлиб келган. Бир вақтлар маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудий “Театр бу ибратхонадир” - деган бўлса, бугун юртбошимиз “Театр бу маънавият ўчоғи, ижод аҳли инсон қалбининг муҳандисларидир” - деб юксак тарифни бердилар. Умуман олганда, ҳар доим ҳам театр бу ҳаётий сабоқлар берувчи жонли воситадир.

       Бугун дини бир, мозори бир, тили, санъати ва адабиёти бир бирига яқин қардош халқлар билан маданий алоқалар ҳам анчайин юксалган даврда яшамоқдамиз.

– “Китоб ўқимаган кишидан яхши актёр чиқмайди. Айниқса, театр актёри. Чунки театр актёри сўзга бой бўлиши керак. Шунинг учун ҳам мендан маслаҳат сўраб келган ёшларнинг ҳаммасига китобни севишни, китоб мутолаасига кўнгил қўйишни маслаҳат бераман. Шу ўринда, айтиб ўтишим керак, устозларимиз ҳам бизга кўп китоб ўқишни тавсия этар эди. Мана Аллоҳга шукур кам бўлганимиз йўқ” – деган эди бир суҳбатимизда Ўзбекистон халқ артисти  Мирза Азизов.

     Дарҳақиқат, бугун ибрат мактаби сари интилиб бораётган талаба-ёшлар ҳам орамизда кўпчиликни ташкил этади. Қувонарли томони шундаки, бу кўзида ҳаётга муҳаббат, эртанги кунга умид учқунлари порлаб турган йигит-қизлар нафақат ўз мутахассислиги бўйича кучли билим ва иқтидор эгаси, балки санъатнинг гултожи бўлмиш театр санъатини ўз билимининг пайвастаси деб билишади.

     2020 йилнинг 20 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевтомониданилгари сурилган
Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича муҳим 5 ташаббуснинг биринчи йўналиши  яъни «Ёшларнинг мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш ва истедодини юзага чиқариш» бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Миллий университетининг Ижтимоий фанлар факультети Ёшлар иттифоқи кенгаши қошида ташкил этилган Талабалар театр студияси томонидан саҳналаштирилган “Жаҳолат қурбонлари” номли спектакл ҳам сўзимизнинг исботи бўла олади.

     “Жаҳолат қурбонлари” номли спектаклда бугунги глобаллашув замонида ахборот хуружи ва ғоявий таҳдидлардан ёшларни огоҳ қилиш, уларни зарарли таъсирлардан ҳимоялаш мавзусидаги ўткир драма жанрида саҳналаштирилган. Анжуман очилишида Авазжон Марахимов бошчилигидаги университет раҳбарияти, Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаларидан Ўзбекистон Халқ артисти Малика Иброҳимова ва Зебинисо Холиқовалар, шунингдек, университет жамоаси ва талаба-ёшлар иштирок этишди.

Маҳлиё МИРСОАТОВА,

ЎзМУ Ахборот хизмати раҳбари


Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
15275 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
56 Yo‘nalish bakalavr
91 Mutaхassislik magistratura