ШАХМАТ – АҚЛ ГИМНАСТИКАСИ


Бугунги кунда ёшларга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида ўз иқтидорини намоён этиш учун имконият яратиш, уларнинг дунёқараши ва фикрлаш доирасини янада кенгайтириш, ёшларда Ватан тақдирига дахлдорлик туйғусини шакллантириш, маънавий баркамол шахсни тарбиялаш, талабаларнинг жамиятда муносиб ўрин топишлари ҳамда ўзлари қизиққан соҳанинг етук мутахассиси бўлиб етишишларига кўмаклашиш мақсадида кенг кўламли ишлар амалаг ошириб келинмоқда. Сўнги йилларда университетда миллий ғоя, xалқимизнинг бой маданий мероси ва маънавий-аxлоқий анъаналаридан кeлиб чиққан ҳолда ёшлар ўртасида маданий-маърифий ҳамда оммавий спорт ва соғломлаштириш тадбирлари амалга ошириш ўзига хос анъанага айланди. Бешта муҳим ташаббус – талаба-ёшларга берилган кенг имконият манбаи.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, инсон саломатлиги 55 фоиз ҳолатда соғлом турмуш тарзига боғлиқ экан. Демак, соғломлаштириш ишлари ва спорт билан ҳамоҳанг турмуш тарзига мунтазам равишда амал қилиш турли хасталиклардан ҳоли, чиройли ва бахтли яшаш гарови.

         Спорт инсонни чиниқтириб, соғломлаштириши билан бирга, халқни, миллатни дунёга танитади. Иккинчи ташаббуснинг айнан шу жиҳатлар билан ҳамоҳанглигида ҳам бир ҳикмат бор. Мазкур йўналиш бўйича Математика факультети томонидан талаба-ёшларни жисмонан чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиб бериш чоралари кўрилмоқда. 

        Ҳусусан, куни кеча Математика факультети томонидан 12-сонли талабалар турар жойида университет Спорт кафедраси билан ҳамкорликда талабалар турар жойида яшовчи талабаларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар учун лаббай жавоби остида қаватлар ўртасида шахмат спорт мусобақасига старт берилди. Мусобақада 12-сонли ТТЖда яшовчи 460 нафар талабадан 300 нафардан зиёди иштирок этди.

       Мусобақада шахмат спорт турига қизиқувчи ёшлар кўплиги туфайли ғолибларни аниқлаш мушкул бўлди. Йигитлар ўртасида 5 тур, қизлар ўртасида эса 6 тур мусобақа ўтказилди. 

       Финал босқичини кўтаринки кайфиятда юқори даражада ўтказиш, талабаларни шахмат спорт турига қизиқишларини янада ошириш мақсадида “Халкаро Гроссмейстер” Н.Якуббоев, “Халқаро спорт устаси” О.Нигматов, “Халқаро спорт усталигига номзод” М.Эминжонов, Спорт кафедраси катта ўқитувчиси  Р.Юсупов ва ЎзМУ спорт клуби раисининг ўринбосари А.Платуновлар таклиф этилди.

      Беллашув йигитлар ва қизлар ўртасида алоҳида ўтказилганлиги, кўпроқ талаба-ёшларни рағбатлантирилишига хизмат қилди.

    Йигитлар ўртасида Тилавов Фазлиддин 1-даражали диплом, Ниятов Азизбек 2-даражали диплом, Зиёдов Абдубакир 3-даражали диплом, Махсус фахрий ёрлиқ билан Абдураҳмонов Жасурлар тақдирланишди.

    Қизлар ўртасида Асатиллаева Сетора 1-даражали диплом, Атажанова Нилуфар 2-даражали диплом, Ўролова Мафтуна 3-даражали диплом, Элибоева Чарос эса Фахрий ёрлиқ билан тақдирланишди.

        Ёшлар маънавиятни юксалтириш, улар ўртасида китобхонликлни кенг тарғиб қилиш мақсадида ғолиблар ўзбек ёзувчилари томонидан ёзилган бадий адабиётлар билан тақдирландилар.

       Мусобақа сўнгида “Халкаро Гроссмейстер” Н.Якуббоев талаба-ёшлар билан бир вақтда 15 та шахмат тахтасида дўстона дона сурди.

       Хулоса сифатида талабалар бугунги илк маротаба ўтказилаётган шахмат мусобақа якунланмаганлиги, аксинча бу энди бошланганлиги билан тавсифладилар.

        Бу мусобақа талаба-ёшлар ўртасида шахмат спорт мусобақасини янада оммалашишига хизмат қилиши шубҳасиз.

Баҳтиёр МАМАСОЛИЕВ,

Математика факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича

декан ўринбосари

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
15275 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
56 Yo‘nalish bakalavr
91 Mutaхassislik magistratura