Китоб - билим манбаи


Бугун Ўзбекистон Миллий университети Хорижий филология факультети томонидан “Китоб – билим манбаи” номли тадбир ва факультет талабаси томонидан нашрга тайёрланган “Дилроз” деб номланган китобнинг тақдимоти ташкил этилди.

     Тадбирни  университет Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ботир Маллабоев очиб берар экан: - “Олам пайдо бўлибдики  инсон доимо билишга интилиб келган. Инсонни билишга бўлган қизиқишлари китобни дунёга келишига сабаб бўлди.Биз истаймизми йўқми бугун хар қандай саволимизга жавоб олиш мақсадида китобга мурожаат қиламиз. Энг яқин дўстимиз, керак бўлса сирдошимизга айланган китоб мутооласига бугун қандай муносабатдамиз?. Биз илм оламига шўнғимоқ учун китобга мурожаат этяпмизми ёки виртуал олам бўлган технологияларгами ?” – дея савол билан юзланди.

     Китоб йўлимизни ёритгувчи шамчироқ, синовли кунларда хамроҳимиз қолаверса битмас туганмас билим манбаи. Шу боисдан хам давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Беш ташаббуснинг асосий бўғинларидан бири хам мамлакатимизда китобхонликни кенг тарғиб этишдан иборатдир. Жахон тажрибалари бугунги глобаллашув жараёнида хам  шуни кўрсатиб турибдики, ривожланган мамлакатлар тараққиётининг асосида илм-маърифат турибди.

     - “ Билим барча даврларда хам хар қандай ижтимоий сиёсий ходисаларга ўзининг муносиб жавобини бера олган. Бундай дунё ютуқларининг тадрижий тараққиётида улар учун энг асосий манба китоб бўлиб хизмат қилган. Юртимизда китобхонликни кенг тарғиб этилишида хам ёшларимизнинг чуқур билим олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган бугунги кунда дунё билан тенглашиш учун китоб ўқимоғимиз даркорлиги давлатимизнинг энг долзарб масаласи сифатида ўртага ташланди. Мана бугун ана шундай китобхонликнинг узвий бир давоми сифатида университетимиз талабаси Рамазон Боймирзаев томонидан ёзилган “Дилроз” шеърий тўплами китобининг тақдимоти ёшларимизнинг китобхонликка бўлган интилишларининг яққол мисоли десак, муболаға қилмаган бўламиз. Талабамизнинг ўзи рус гурухида тахсил олишига қарамасдан ўзбек тилига бўлган чексиз мухаббати  туфайли шеъриятга қўл урганлиги устоз мураббийларига ўзгача бир ғурур бағишлаган бўлиши табиий албатта”- дейди Хорижий филология факультети декан ўринбосари Ҳуршидбек Эргашев. Кейинги сўз навбатини олган Ўзбек филологияси кафедраси ўқитувчиси Наргиза Эгамбердиева эса шундай дейди - “Асрлардан буён инсониятни эзгуликка етаклаб келаётган китоб дунёси  хар бир давр учун ўз ахамиятини йўқотгани йўқ.Инсонни юксак билим чўққиларига етакловчи хам китоб, уни турли мушкулотлардан асраб қолувчи хам китоб.Китоб бор экан бизнинг хар бир юрган йўлларимиз обод.Унинг сабабидан барча масалаларимизга жавоб топамиз. У бизни хеч қачон ёлғизлатиб қўймайди.Бугунги китобхонлик кечамизнинг узвий давоми сифатида талабамизнинг илк ижод намунаси сифатида тақдим этган китоби хақида икки оғиз сўз айтмоқчиман. Одатда истеъдод сохибларининг хаммаси хам мехнаткаш бўлавермайди. Рамазон эса ундайлар тоифасига кирмайди.У ўта тиришқоқ, тинмай мехнат қилади,ўз устида ишлайди,бундан ташқари ўзидек мехнаткашларга йўл-йўриқ кўрсатиб, хамиша уларни қўллаб-қувватлайди. Рамазон каби ёшларнинг борлиги киши қалбини фахрла тўлдиради. Зеро, миллат ёшлари комил бўлсаларгина юрт келажаги буюкдир.

       Бўлиб ўтаётган тадбирларимизнинг мазмун –мохиятини англаб турибмизки ёшларимизнинг билим олишлари улар учун муносиб келажакни барпо этиш ва бу йўлда уларни хар томонлама етук кадрлар бўлиб етишишлари учун замин хозирлашга қаратилган. Бу ўринда “Миллий тикланишдан –миллий юксалиш сари” эзгу ғоя атрофида ёшларимизни бирлаштиришимиз, уларни юксак иқтидорга эга бўлишлари учун барча имкониятлар яратилганлиги шу билан бир қаторда китобхонликни кенг тарғиб этиш орқали барча мақсадларга эришишларини чуқур англатмоғимиз лозим. Шунингдек, буюк ижод дарғаларимиз Абдулла Орипов, Эркин Вохидов, Ўткир Хошимов, Саид Ахмад, Тохир Малик, Зулфия, Саида Зуннунова  каби санаб адоғига етиб бўлмас бизга адабий мерос қолдирган аждодларимизга муносиб бўлишимиз, келгусида улар қолдирган мактабларни давом эттиришиш вазифамиз борлигини хеч қачон унутмаслигимиз керак.

    Тадбир давомида адибларимиз ижодларидан намуналар хамда “Дилроз” китобидан шеърий парчалар ўқиб эшиттирилди.

 

Хуршидбек Эргашев,

Хорижий филология факультети

Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
15275 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
56 Yo‘nalish bakalavr
91 Mutaхassislik magistratura