Кимё факультетида ўзбек шоираси Зулфияхоним таваллудининг 105 йиллиги муносабати билан талаба қизлар ўртасида "Кимё маликаси" кўрик танлови ўтказилди


Жорий йил 3 март куни Кимё факультетида ўзбек шоираси Зулфияхоним таваллудининг 105 йиллигини нишонлаш мақсадида талаба-қизлар ўртасида “Кимё маликаси” кўрик танлови ўтказилди. Унда 1-курс талаба қизлари  4 та шарт бўйича фаол иштирок этдилар. Факультет профессор-ўқитувчилари хакамлик қилишди.

Табиий ва фаол бирикмалар кимёси йўналиши талабаси Анварбекова Васила 1-ўринни эгаллади ва декан Шахноза Кадированинг қимматбахо совғаси билан тақдирланди. Шунингдек, тадбирда фаол муносиб иштирок этганлиги учун талаба-қизлар турли номинациялар бўйича тақдирландилар. Жумладан, “Энг зукко” қиз номинация бўйича 19-03 гуруҳ талабаси Юсупова Махлиё, “Энг билимдон” қиз номинация бўйича 19-02 гуруҳ талабаси Рахимова Нилуфар, “Энг пазанда” қиз номинация бўйича Нефт-газ кимёси йўналиши 1-курс талабаси Медова Маржона ва “Энг қувноқ” қиз номинация бўйича Полимер материаллар кимёси йўналиши 1-курс талабаси Қаршибоева Маъмуралар тақдирландилар. Биринчи шарт бўйича қизлар видеороликлар тайёрлаб намойиш этдилар. Юсупова Махлиё ва Анварбекова Василанинг тайёрлаган шеърлари тадбир иштирокчиларига манзур бўлди. Иккинчи шарт бўйича қизларимизнинг билимларини синаш учун 10 та савол конвертда берилди ва иштирокчилар 1 дақиқада  ичида жавоб беришди. Талаба-қизлар 3-шартда “Пазандалик” бўйича беллашдилар. Карвин санъатини мева ва сабзавотларда намоён қилишда ўз махоратларини намойиш қилдилар 4-шарт бўйича қизлар монолог ва рақс тайёрлашди. Кўпчиликка Юсупова Махлиёнинг  Зулфияхоним билан Хамид Олимжонга бағишланган саҳна кўриниши манзур бўлди. Ҳакамлар балларни маслаҳатлашгунга қадар 2-курс талабаси Машарипова Маржонаой жонли ижрода қўшиқлар ижро этди. Тадбир барчага манзур бўлди. 

Кимё факультети декани:                                               Ш.Кадирова


Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
15275 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
56 Yo‘nalish bakalavr
91 Mutaхassislik magistratura