Ўзбекистон миллий университети Кимё факультети томониданТошкент туманидаги 4-мактаб ўқувчилари билан очиқ мулоқот ва мастер-класс дарслари ўтказилди


Жорий йилнинг 26 феврал куни Тошкент туманида жойлашган 4-мактабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги АКТ ва Ёшлар билан ишлаш буйича вазир ўринбосари Юсуф Абсоатов, ЎзМУ Кимё факультети Органик кимё кафедраси профессори Хабибулло Тожимухамедов, ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ғуломжон Абдурахмонов, 4-мактаб директори ва 200 нафар 8-9-10 синф ўқувчилари иштирокида “Ёшлар келажак бунедкори” мавзусида очиқ мулоқот  ва мастер-класс дарслари ўтказилди.

Тадбир аввалида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги АКТ ва Ёшлар билан ишлаш буйича вазир ўринбосари Юсуф Абсоатов сўзга чиқиб, хозирги кунда Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан яратиб берилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти ва аҳамияти, шунингдек, яқинда олимлар ҳамда ёшлар билан билан учрашувда ўзи билдириб ўтган таклифлари тўғрисида маълумот берди.

Тадбир давомида Кимё факультети Органик кимё кафедраси профессори Хабибулло Тожимуҳамедов мактаб ўқувчилари билан мулоқот қилар экан, аввало ўқувчининг вазифаси ўқиш, ўқиш ва яна ўқиш кераклигини уқтириб ўтди. Ўз сўзиди, факультет ҳаёти ва ўқув-илмий соҳада амалга оширилаётган ишлар, кимё ўқув лабораториялари, талабаларнинг эришаётган ютуқлари ва юксак даражаларга етишишларида факультетда фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчиларининг хизматлари беқиёслиги ҳақида тўхталиб ўтди.  Сўзининг якунида кимё фанига қизиқувчи ўқувчиларни факультетга ўқишга таклиф этиб, келажакда кимё соҳасининг етук мутахассиси бўлиб етишишларида улкан зафарлар тилади.

Кимё факультети талабаcи Муҳаммадбобур Юсупов мактаб ўқувчиларига қизиқарли лаборатория машғулотларини кўрсатиб, уларда катта қизиқиш ўйғотди ва келгусида кўплаб мактаб ўқувчилари кимёгар бўлишларини айтиб ўтишди. Суҳбат сўнгида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Кимё факультети декан муовини: Ғ.Абдурахмонов

 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
15275 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
56 Yo‘nalish bakalavr
91 Mutaхassislik magistratura