Қадр- азиз, хотира-муқаддас!

Инсон тарихий хотира туйғуси билан барҳаётдир. Хотира – кечаги ўтмишни, миллий меросимизни англатиб турувчи – муқаддас китоб каби ҳаётимизни ёритиб туради. Қадр – инсонни улуғлайди, унинг орзу-интилишларига олижаноблик бағишлайди.

          Ўз ҳаётини муқаддас Ватанимизнинг ҳар томонлама ривожланиши, бугунгидек тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган, букилмас ирода ва жасорат намунасини амалда намоён этган ота-боболаримизнинг муқаддас хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш,  кексаларни эъзозлаш олижаноб халқимизга хос азалий қадриятдир.

          Барчамизга маълумки, биринчи Президентимиз муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ташаббуси билан ҳар йили 9-май санасини юртимизда “Хотира ва Қадрлаш куни” сифатида кенг нишонлаш яхши анъанага айланган. Бу эса юртимизда инсон хотираси нақадар муқаддас, қадр-қиммати азиз эканлиги намунасидир. Бугунгидек осуда ҳаёт, тўкинлик ва фаровонликка қандай синов ва машаққатлар, катта йўқотишлар эвазига эришилгани тарихдан барчамизга маълум. Тарихга назар солганимизда мустақиллик, тинчлик ва осойишталикнинг аҳамиятини янада теран англаймиз. Ҳеч шубҳасиз, бу урушда халқимиз кўрсатган мардлик ва қаҳрамонликларини қалбан ҳис этамиз ва асло унутмаймиз. Мана шу улуғ айём кунларда барчамиз энг аввало, уруш майдонларидан қайтмаган минглаб юртдошларимизнинг муқаддас хотираси олдида бош эгамиз. бу барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарздир. Шуниндек, урушда қатнашган, мардлик ва жасорат кўрсатган фахрийларини, фронт ортида меҳнат қилган юртдошларимизни, бутун халқимизни табриклаш билан бир қаторда, муҳтарам фахрийларимизга таъзим қиламиз. Ҳозирги тинч ва осойишта ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз учун уларга чексиз миннатдорлик билдирамиз.

          Азиз юртдошлар, университетимиз фахрийлари! Барчангизни 9-май – Хотира ва қадрлаш куни, иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабанинг 75-йиллиги биланяна бир бор самимий табриклаймиз. Сизларга сиҳат-саломатлик ва хонадонларингизга файзу барака тилаймиз. Юртимиз доимо тинч ва осмонимиз мусаффо бўлсин!                                                         

                                                                     

                                                                       Ботир МАЛЛАБАЕВ

                                                                        Ёшлар билан ишлаш,  маънавият

                                                                       ва  маърифат бўлими бошлиғи

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
15275 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
56 Yo‘nalish bakalavr
91 Mutaхassislik magistratura