ТАЛАБА-ЁШЛАР ЗАМОНАВИЙ ИЛМ-ФАНЛАР РИВОЖИГА ЎЗ ҲИССАСИНИ ҚЎШМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 августдаги “Ёшларни илм-фан соҳасига жалб этиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4433 сонли Қарори, 2019 йил 17 июндаги “2019-2023 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида талаб юқори бўлган малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4358 сонли Қарори ҳамда 2020 йил «Илм маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 25 май куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети иқтидорли талабалари ташаббуси билан билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либерал-демократик партияси билан ҳамкорликда “Замонавий илм-фанлар ривожида талаба-ёшлар фаолиятининг ўрни” мавзусидаги Республика илмий-амалий онлайн конференцияси ташкил этилди.


Конференцияда олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба-ёшлар билан биргаликда университет ва ҳамкор ташкилотлар олимлари, соҳа мутахассислари, тадқиқотчилар, ёш олимлар ва мутасадди ходимлар иштирок этди.

Конференцияни университет Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Камолиддин Мирзаахмедов очиб берди ва талаба-ёшларнинг илм-фанлар фаолиятидаги изланишларига омад тилади.

Шу билан биргаликда конференцияда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги раҳбар ходимлари ҳамда Ўзбекистон Миллий университетининг профессор-ўқитувчиларининг маърузалари тингланди.

Конференция ишини талаба-ёшлар орасида янада кенг оммалаштириш ва улар билан яқиндан мулоқот олиб бориш мақсадида телеграмда ижтимоий тармоғи орқали https:/uzc//t.me/zamonaviy_ilm_fanlar махсус канал фаолият олиб борди. Конференциягача бўлган вақтда мазкур каналда Инновацион ривожланиш вазирилиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг раҳбарлари ва масъул ходимлари, журналистлар, тадбиркорлар ҳамда Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчиларининг талаба-ёшларни илм-фан йўлида олиб бориши лозим бўлган ишлар юзасидан махсус видеолавҳалари ва мақолалари жойлаштириб борилди.

Мазкур конференцияга таҳрир ҳайъати томонидан жами 270 та мақола тўплам учун тавсия этилган бўлиб, Зоом дастури орқали иштирокчи муаллифлардан Зиёдахон Абдураҳимова, Хосиятхон Аҳаджонова, Дурдона Рахматуллаева, Хайрулла Ширинбоев ва Робия Бўриевалар мақолалари юзасидан қисқача тақдимотлари тингланди ва мақолаларда билдирилган таклифларини айтиб ўтишди. Иштирокчиларга конференция ташкилотчиларитомонидан онлайн тарзда конференция тўплами ва сертификатлартақдимэтилди.

 ЎзМУ ахборот хизмати 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
15275 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
56 Yo‘nalish bakalavr
91 Mutaхassislik magistratura