“СЎЗ ДУРЛАРИН ТЕРМОҚДИР ИШИМ”

“СЎЗ ДУРЛАРИН ТЕРМОҚДИР ИШИМ”

Эл-юртини севган, унинг тараққиёти вафаровонлиги учун сидқидилдан хизмат қилганфарзандларни тарих ҳам сийлайди. Халқимизнинг тинч, тўкин ва барқарор ҳаёти, ёруғ келажаги йўлида курашган инсонлар номиҳақли равишда абадиятга дахлдордир.

Мустақиллик йилларида Эркин Воҳидовдавлатимизнинг маънавий асосларинияратишда фаол иштирок этди. Бу жиҳатларунинг ижодий ва ижтимоий фаолиятида ёрқиннамоён бўлди. Ватанимиз озодлигини, халқимизнинг эркин обод ва фаровон ҳаётини тараннум этадиган, инсон қад- қимматини улуғлайдиган янги шеърий асарлари она тилимиз, миллий қадриятларимиз, буюкаждодларимиз меросини асраб-авайлашгабағишланган китоблари минглаб оилаларга, миллионлаб қалбларга кириб борди. 

...Орадан йиллар, асрлар ўтсада, «Ватан то танда жоним бор, сенингдирман, сенингдирман» деган халқимизнинг буоташнафас ва дилбар шоири ўз асарларибилан «тирик сайёра» янглиғ авлодларгакомиллик, тинчлик, ватанпарварлик, адолат, софлик каби эзгу фазилатлар ва гўзалтуйғулардан сабоқ бераверади.

Бугун Ўзбекистон Миллий университетининг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ташаббуси билан университетнинг профессор-ўқитувчилари, ёш олимлари, талаба-ёшлари ҳамда меҳмон сифатида таклиф этилган шоир ва санъаткорларидан иборат бир гуруҳ жамоа яна бир бор Адиблар хиёбонига ташриф буюришди. 

Адиблар хиёбонида университетимизга бириктирилган буюк сиймо, ўзбек адабиёти ва маданияти ривожига унутилмас ҳисса қўшган атоқли адиб, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ “Сўз дурларин термоқдир ишим” мавзусидаги маърифий учрашув бўлиб ўтди. Маърифий учрашув доирасида университетимизнинг ўзбек филологияси, иқтисодиёт, таэквандо ва спорт фаолияти йўналишларида таҳсил олаётган талаба-ёшлари томонидан Эркин Воҳидов ижодига мансуб шеър, ғазал, баҳру-байт ва қўшиқлар тингланди. 

Маърифий тадбир доирасида Ўзбекистон Миллий университети профессори Ҳамидулла Болтабоевнинг “Эркин Воҳидов ва мумтоз адабиёт” мавзусидаги илмий маърузаси тингланди.

Таэквандо ва спорт фаолияти факультетининг 2-курс талабаси, халқаро ва республика спорт мусобақаларининг олтин медал ғолиби Зокиров Хожакбар ўз чиқишида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ҳақида тўхталар экан: 

Мен буюк юрт ўғлидирман,

Мен башар фарзандиман,

Лекин аввал сенга бўлсам

Содиқ ўғлон, ўзбегим.

Эркин Воҳидов қаламига мансуб ушбу мисралар мен шоҳсупага кўтарилганимда ҳар гал тилимда, дилимда бонг уради. Ўша лаҳзаларда Ўзбекистондек буюк юртнинг фарзанди эканимдан ва унинг шарафини халқаро миқёсдаги мусобақаларда ҳимоя қилиш бахти насиб этганидан қалбимда фахр-ифтихор туйғуси жўш уради. Халқимиз ва Президентимиз ишончини оқлаганимдан беҳад қувонаман” дейди.

Ҳақиқатдан ҳам, Эркин Воҳидов халқимиз учун самимий туйғулар куйчиси сифатида ғоят қадрлидир. Инсон қалби, покиза туйғулар, қувончу шодликлар билан бирга, халқимизга хос бўлган бағрикенглик, одамийлик, ҳалоллик каби фазилатлар мадҳ этилгани боис унинг шеърияти барчани ўзига чорлайверади. Шоирнинг китоблари кириб бормаган ўзбек хонадони бўлмаса керак. Демак, у ўз асарлари билан мангу яшайди.

 ЎзМУ Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор К.Мирзаахмедов

 

 

 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
15275 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
56 Yo‘nalish bakalavr
91 Mutaхassislik magistratura