Гербимиз – ғурур ва ифтиҳоримиз!


Давлат ва жамият тараққиётида давлат рамзларининг ўрни беқиёс.  Миллий гербимиз давлат ва жамият ҳаёти, унинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва ролини кўрсатишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, албатта ҳар биримиз учун ифтихор тимсоли ҳисобланади. Давлат рамзлари халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида мужассам этган Ватаннинг ёрқин тимсолидир.

Аждодларимиз давлат там­ғасини азалдан муқаддас билган. Соҳибқирон Амир ­Темур давлатининг тамғасида «Куч — адолатда» ёзуви муҳрланган. Улуғ бобомиз салтанат асосини ана шу ҳикмат асосига қурганганлиги барчамизга маълум. Бу албатта, давлат тамғаси халқимиз ҳаёти ва миллий давлатчилик тарихимизда озодлик ва ғурур-ифтихор тимсоли бўлганидан далолатдир.

 Давлат рамзлари доимо  муқаддас ҳисобланган. Ўзбекистонимиз истиқлолга эришгач, энг аввало, давлатимиз рамзлари тасдиқланди. Давлатимиз рамзлари лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кенг жамотчилик муҳокамалари асосида қабул қилинди.  “Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида”ги қонун қабул қилинган сана – 1992 йил 2 июлни ҳалқимиз тарихий воқеа сифатида ҳар йили нишонлайди. Бу йил давлатимиз герби қабул қилинганига 28 йил тўлди.

Гербимиздаги ҳар бир ранг, чизиқ, белги чуқур рамзий маънога эга. Баланд тоғлар орасидан оқаётган дарёлар — ҳаёт боқийлиги рамзи бўлса, гербнинг сўл томонидаги буғдой бошоқлари ризқ-рўзимиз бутунлигини, ўнг томонидаги қийғос очилган пахта юртдошларимиз қалби, нияти поклигини, беқиёс бойликларимизни акс эттиради. 

2010 йил 25 декабрдан кучга кирган «Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари ҳақидаги айрим қонун ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғ­рисидаги кодексига ўз­гартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунда давлатимиз гербидан фойдаланиш қоидалари янада мустаҳкамланган.

Ўзбекистон герби — давлатимиз суверенитетини ифодалайдиган,
халқ­имиз ор-номуси ва шаънини мустаҳкамлайдиган муқаддас тимсолдир.Гербимизни доим кўрганда чексиз ғурур ва ифтиҳорни ҳис қиламиз.  Ўз қадр-қиммати ва маънавиятини англаган халқ борки миллий давлатрамзларини ҳамиша эъзозлайди ва фаҳрланади.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
15275 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
56 Yo‘nalish bakalavr
91 Mutaхassislik magistratura