ОҚ ЙЎЛ СИЗГА БИТИРУВЧИЛАР


2019 йил 1 июл куни соат 11:00 да Тарих факультети кириш қисмидаги тадбирлар залида магистрларнинг “ОҚ ЙЎЛ СИЗГА БИТИРУВЧИЛАР” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. 



Факультет декани профессор А.Муминов тадбирга йиғилган битирувчи магистрларга келгусида илмий изланишлар олиб бориб илм-фан ва мамлакатимизнинг янада ривожланишига ҳиссалар қўшиб юришларини ва шундай фарзандларни тарбиялаб вояга етказганлари учун уларнинг ота-оналарига ташаккурлар айтиб тадбирни очиб бердилар.





Тадбирда барча битирувчи магистрларнинг ота-оналари ва яқин қариндошлари иштирок этди. Фаол иқтидорли магистрлар фахрий ёрлиқ ва дипломлар билан тақдирланишди. Дипломларни академик А.Сагдуллаев, профессор Р.Сулейманов, кафедра мудирларидан профессор Х.Юнусова, доцент Д.Ўроқов, доцент Ф.Очилдиев, доцент З.Рахмонқуловалар эзгу тилаклар билдириб топширишди.




Тадбирга ташриф буюрган ота-оналар ҳам битирувчиларга эзгу тилаклар билдиришди. Битирув кечаси жуда кўтаринки руҳда ўтди. Фаол иқтидорли талабалар тақдирланганларидан кейин навбат куй ва қўшиқларга берилди. Барча йиғилган ота-оналар хурсанд бўлишиб, қувончларини яшира олишмади.






Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
15275 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
56 Yo‘nalish bakalavr
91 Mutaхassislik magistratura