" Ректор билан мулоқот"

Мирзо Улуғбек  номидаги Ўзбекистон Миллий  университети  фаоллар  залида ўтказилган учрашув мана шундай ном олди.  Университет  ректори  ва   магистратура босқичида  изланиш олиб бораётган талабалар ўртасида расмиятчиликдан ҳоли,  юзма-юз , очиқ  мулоқотнинг ташкил  этилиши  факултетлар кесимида амалга оширилмоқда.  Бугун бу  учрашувга "Геология ва геоинформацион тизимлар"  ҳамда "География ва  табиий  ресурслар " факултетларида  1- ва 2- босқичда таҳсил олаётган 80 га яқин магистрлар  жалб қилинди.  



Учрашувни кириш  сўзи  билан  очиб берган университет ректори  Авазжон Мараҳимов магистратурада  фақат  диплом учун эмас,   балки   илм билан шуғулланишни,  илмий  иш  қилишни  мақсад  қилган  талабалар  ўқиши  кераклигини  қаттиқ  таъкидлади.  Мулоқот  давомида  талабаларнинг  хорижий  ўқув  юртларида таҳсил олиши  учун қандай  имкониятлар   яратилиши,  қандай  муаммоларни   бартараф  этиш  хусусида  ҳам  фикр алмашилди.   Иккинчи  босқич талабаларидан  7  нафарини  Россия  давлатидаги  нуфузли  университетларидан  бирига  жўнатилиши ҳақида  келишиб олинди.  



Кейинги  семестр  давомида  барча  мутахассислик фанларидан ўқитиш   тизими   рус ва  инглиз  тилида олиб борилишига  доир  фикр  ўртага  ташланди.  Бу борада    талабаларнинг   хоҳиш-истаклари,  таклифлари   инобатга   олинди.  Илғор   талабалардан  Алишер  Расулов,  Дилмурод Худойқулов,  Нумонбек  Далиев,  Мўминжон Усмоновларнинг   таклифлари  ректор  томонидан  қайд  этилиб,  уларни  амалга  ошириш  механизмлари   ҳақида ҳам  атрофлича мулоҳазалар  алмашинилди. 



Учрашувнинг  ютуқ  томони  шундаки,  бунда  аввало ,  унинг  ўқитувчи ва мураббийлардан ҳоли,  шаффоф  ўтканлигидир.  Ректор  ва магистрлар ўртасидаги  мулоқот  шунинг  учун  самарали  якунланди. 

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
15500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari