Ёш олимларнинг истиқболли фаолияти

Гулжахон Махмудова, Ўзбекистон Миллий Университети иқтисодиёт факультети иқтисодиёт назарияси кафедрасининг профессор вазифасини бажарувчи

 

2000-2004 йили Фарғона политехника институтида таҳсил олган. Ўқиш давомида “Улуғбек” номидаги давлат стипендиаси совриндори бўлган. 2004-2006 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетида магистратурани тамомлаган. 2007-2010 йилларда Фарғона давлат университетининг кундузги бўлим аспирантурасида ўқиган. 2010 йилнинг 24 декабрида “Аграр соҳани инвестициялаш самарадорлигини ошириш йўналишлари” мавзусида номзодлик диссертациясини, 2018 йил 29 июньда Тошкент молия институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.27.06.2017.I.17.01 – рақамли илмий кенгашда “Иқтисодиётни модернизациялаш моделларининг назарий асосларини такомиллаштириш” мавзусидаги докторлик диссертациясини (DSc.) муваффақиятли ҳимоя қилган.


2014-2016 йили Ўзбекистон Миллий университети “Макроиқтисодиёт” кафедрасида катта илмий ходим-изланувчиси, шу кафедра доценти вазифасини бажарувчиси лавозимларида 2017 йилдан “Иқтисодиёт назарияси” кафедраси доценти, ҳозирда эса мазкур кафедра профессори вазифасини бажарувчиси лавозимида илмий-педагогик фаолият юритмоқда.

Гулжахон Махмудова илмий тадқиқотлари натижасида 1 та монография, 2 та услубий қўлланма, илмий журналларда 20 дан ортиқ, халқаро, республика ва илмий-амалий конференциялар тўпламларида 40 дан ортиқ илмий тезис ва илмий мақолалар чоп этди.  “Эл-юрт умиди” фонди томонидан ўтказилган танловда стипендиат бўлиб, ҳозирда Буюк Петр номидаги Санкт-Петербург политехника университетида малака оширмоқда


Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura