Ёш олимларнинг истиқболли фаолияти

Хуршид Хусаинов, Геология ва геоинформацион тизимлар факультети “Геология” кафедраси таянч докторанти


Хуршид Хусаинов Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетининг Геология факультетига ўқишга кириб, бакалавр босқичини 2003-2007 йиллар, магистратура босқичини эса 2010-2012 йиллар мобайнида муваффақиятли тамомлаган. 2012-2014 йилларда Университетнинг Физика факультетида техник, кейинчалик факультетнинг бино бошлиғи сифатида ўз меҳнат фаолиятини олиб борган. Ўзини педагогикада синаб кўриш мақсадида 2015-2017 йилларда “Геология” кафедрасида ўқитувчиси сифатида ишлади.
Хуршид Хусаинов Университет миқёсида олиб борилган жамоатчилик ишларида ҳам фаол иштирок этиб келмоқда. Жумладан, 2018 йили 9-16 июнь кунлари бўлиб ўтган “Ёш олимларнинг илмий-тадқиқот экспедицияси”да қатнашиб, имтиёзли сертификат билан тақдирланган.
Илмий-тадқиқот ишлари натижасида 30 дан ортиқ илмий мақола ва тезислари республика илмий журналларида, шу билан бирга, бир қанча илмий-амалий халқаро конференциялар тўпламларида чоп этилган.
Ҳозирда кунда Геология ва геоинформацион тизимлар факультети “Геология” кафедрасида таянч докторант сифатида илмий изланишлар олиб бормоқда. Шунинг баробарида,  ўз билими ва амалий кўникмаларини талабалар билан бўлишиб, уларга соҳадаги илғор тажрибалар асосида таълим бериб келмоқда. 



Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura