Ёш олима Ўзбекистон тарихи фанидаги инновацияларни олий таълим тизимига татбиқ этиб келмоқда


Олий таълим тизимида фундаментал ва гуманитар фанлар соҳасидаги  илмий тадқиқотлар самарасини кўпайтириш ва кадрларнинг касбий даражаси ва педагогик маҳоратини узлуксиз ошириш борасида тизимли тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Миллий университетида илмий изланишлар олиб бораётган ёш олима Камола Саипова ҳам бу имкониятлардан фаол фойдаланиб келмоқда.

 Камола Саипова 1982 йил 21 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган. 2006 йил Тошкент давлат педагогика университети Тарихфакультетини тамомлаган.2011 йил 2 июлда Ўзбекистон Миллий университети қошидаги К.067.02.12 рақамли ихтисослашган кенгашда “Туркистон АССРнинг Халқ комиссариат тарихи” мавзусида диссертациясини ҳимоя қилган. 2015 йилдан буён Ўзбекистон Миллий университети Тарих факультети Ўзбекистон тарихи кафедраси доценти лавозимида фаолият юритиб келмоқда. Ҳозирги кунда эса “Ўзбекистондаги кам сонли миллатлар тарихи” мавзусида докторлик диссертациясини ҳам ёқлаш арафасида.

Университетдаги илмий изланишлари билан бир қаторда бакалавр босқичида таҳсил олаётган талабаларга “Ўзбекистон тарихи” фанидан рус ва ўзбек тилларида дарс бериб келмоқда. Педагогик фаолияти давомида тўплаган тажрибаларига асосланиб, инглиз тилида “History of Uzbekistan” (Worker program on subject History of Uzbekistan) ишчи ўқув дастурини яратган.

Шунингдек, республика илмий жамоатчилиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар тарихи ва бағрикенглик” мавзусида тадқиқотлар олиб бормоқда. У 200 дан ортиқ илмий ва ўқув-услубий нашрлар, 6 та монография (4 таси ҳаммуаллифликда), 3 та дарслик (ҳаммулифликда) ва 2 та ўқув қўлланма муаллифидир.

Камола Саипова “Ўзбекистон тарихи фанидаги  инновацияларни олий таълим тизимига татбиқ этиш”, “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришда маҳалла институтининг ўрни ва унинг оммавий ахборот воситаларида ёритилиши”, “Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ва маънавий тараққиётида толерантлик тамойилининг тутган ўрни”, “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирлари табиий-илмий ва ижтимоий-фалсафий меросининг Ғарб олимлари томонидан тадқиқ этилиши” каби фундаментал ва амалий лойиҳаларда ҳам фаол иштирок этиб келмокда.

2017 йил унинг муаллифлигида “Толерантность узбекского народа к эвакуированным и депортированным народам в годы войны с фашизмом” (Ўзбек халқининг фашизмга қарши уруш йилларида депортация ва эвакуация қилинган халқларга толерант муносабати) номли рисоласи нашр этилган.  2017-2020 йилларга мўлжалланган “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирлари табиий-илмий ва ижтимоий-фалсафий меросининг Ғарб олимлари томонидан тадқиқ этилиши” лойиҳаси асосида “Қадимги дунё ва ўрта асрлар Ғарб ва Шарқ фалсафасининг ўзаро муносабатлари” номли  монографиянинг нашр этилишида муносиб ҳисса қўшган.

Камола Саипова АҚШ, Германия, Россия, Жанубий Корея, Қозоғистон ва Қирғизистон каби мамлакатларда ўтказилган бир қатор анжуманларда ҳам илмий маърузалари билан мунтазам иштирок этиб келмоқда. Жумладан, ўтган йилнинг май ойида Бошқирдистон Республикаси пойтахти Уфа шаҳрида ташкил қилинган “Молодежь против терроризма: Бишкек-Астана-Уфа” ёшлар форумида “Профилактика экстремизма в молодежной среде: на примере Республики Узбекистан” ҳамда “Тюрские народы России и стран Центральной Азии: диалог родственных культур” халқаро форумда “Диалог тюркских народов стран Центральной Азии и России: взгляд в прошлое” мавзуларида маъруза қилган ва сертификатга эга бўлган.

Шунингдек, 2019 йил 19-20 сентябрда Қозоғистон Республикаси Туркистон шаҳрида бўлиб ўтган “Великий шелковый путь – дорога мира, согласия и стабильности – 2019” мавзусидаги халқаро анжуманда, 26-28 сентябрда Россия федерациясининг Екатеринбург шаҳрида ўтказилган “История сталинизма”; “1929: “Великий перелом” и его последствия” XII Халқаро илмий анжуманларида ҳам қатнашиб келган.

Ёш олима бугунги кунда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошидаги “Гуманитар фанлар таълим йўналиши” бўйича ўқув-услубий комиссия ҳамда Ўзбекистон хотин-қизлар “Олима” уюшмаси котиби, Ўзбекистон Миллий университети Тарих факультети ўқув-услубий кенгаши, шунингдек, Давлат аттестация комиссияси аъзоси ҳисобланади.


Университет илмий-тадқиқот

бўлими медиа хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura