Илмий асосланган тажриба самарадорликка эришишда муҳим аҳамиятга эга

Нигора Қутлимуротова 1984 йил Хоразм вилояти Боғот туманида туғилган. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети кимё факультети бакалавр (2005 йил) ҳамда магистратура  (2007 йил) босқичларини тугатган. 2012 йилдан 2019 йилгача кимё фанлари номзоди, 2020 йилдан эътиборан эса кимё фанлари доктори ҳисобланади.


2019 йил 11 декабрда Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.27.06.2017.К.01.03 рақамли Илмий кенгашида 02.00.02-Аналитик кимё ихтисослиги бўйича “Баъзи сийрак ва сийрак-ер металларини аниқлашнинг вольтамперометрик ва кондуктометрик усулларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Ҳозирги кунда Кимё факультети “Аналитик кимё” кафедраси доценти лавозимида ишлаб келмоқда.  

Фаолияти давомидаги илмий изланишлари натижасида   70 тадан ортиқ илмий мақолалари турли нашрларда чоп этилган. Шулардан 40 таси  хориж, 30 таси республика журналлари ҳамда илмий конференциялар тўпламларида нашр қилинган.


Нигора Қутлимуротова Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи DSc 27.06.2017.K.01.03  рақамли Илмий кенгаш қошидаги аналитик кимё мутахассислиги бўйича илмий семинар аъзоси ҳисобланади. Шу билан бирга, илмий тадқиқот ишларини олиб бориш билан бир қаторда республика миқёсида ёш малакавий кадрларини тайёрлаш борасида хам муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Илмий изланиш олиб бораётган ўнлаб бакалавр ва магистрларнинг илмий раҳбари ҳисобланади. Бундан ташқари талабаларга “Аналитик кимё”, “Электрокимёвий анализ усуллари” ва “Кимёвий анализнинг замонавий усуллари” фанларидан янги педтехнологияларни қўллаган ҳолда ўзбек ва рус тилларида маъруза ва семинар машғулотларини олиб боради.


2015 йили ўтказилган “Инновацион ғоялар, технологиялар ва ва лойиҳалар” VII Республика ярмаркасида “Оғир ва заҳарли металларни аниқлашнинг сезгир қатламларини яратиш”  мавзусидаги лойиҳаси билан қатнашиб, имтиёзли диплом билан тақдирланган.

Ҳозирги кунда “Олмалик кон металлургия заводи чиқиндилари таркибидан сийрак ва сийрак-ер металларини ажратиб олиш” мавзусида Олмалиқ кон металлургия заводи билан ҳамкорликда кенг қамровли илмий изланишлар олиб бормоқда.

 

Университет илмий-тадқиқот
бўлими медиа хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura