ОНЛАЙН ДОКТОРЛИК ҲИМОЯСИ

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети “Фалсафа ва маънавият асослари” кафедраси ва Тожик Миллий университети “Фалсафа” кафедрасининг ўзаро хамкорлик шартномаси доирасида жорий йилнинг 28 март куни соат 9:30дан 16:00гача Тожий Миллий университетида Тожикистон (Душанбе), Ўзбекистон (Тошкент) ва Россия (Москва ва Санкт-Петербург) давлатлари олимлари иштирокида “Логика” ихтисослиги бўйича халқаро миқёсда онлайн усулда Илмий Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.


Илмий Кенгаш йииғилишида қуйидаги диссертация ҳимоялари муҳокамаси бўлиб ўтди:

1. Худойдодзода Фаррух Бегиджоннинг “Ибн Синонинг мантиқий таълимотида Аристотел силлогистикасининг ривожлантирилиши” мавзусида фалсафа фанлари бўйича фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертация ҳимояси;

2. Кенжаева Латофат Эргашевнанинг “Насриддин Тусийнинг мантиқий таълимоти (унинг “Асос ул-иқтибос” рисоласи асосида)” мавзусида фалсафа фанлари бўйича фан номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация ҳимояси.

Илмий Кенгашда онлайн тарзда мамлакатимиздан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети “Фалсафа ва маънавият асослари” кафедраси мудири, фалсафа фанлари доктори, профессор Н.А.Шермухамедова ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори бош маслаҳатчиси, фалсафа фанлари доктори, профессор Б.О.Тураев иштирок этди.

Профессор Н.Шермухамедова докторлик диссертация ишига иккинчи расмий оппонент, номзодлик диссертация ишига биринчи расмий оппонент сифатида онлайн иштирок этди ва диссертация юзасидан ўзининг хулосаларини берди.

Профессор Б.Тураев докторлик диссертация ишига илмий тақриз берган ва тадқиқотчига диссертация иши юзасидан саволлар берган. Номзодлик диссертация ишига ҳам илмий тақриз берган ва диссертация иши юзасидан ўзининг фикрларини билдириб ўтган. Шу билан бир қаторда илмий кенгаш аъзоларига Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти ҳақида гапириб берди ҳамда олимларни марказда бўлиб ўтадиган давра суҳбатлари, илмий семинарларга ва илмий ҳамкорлик қилишга таклиф этди. 


Шу билан биргаликда, онлайн диссертация ҳимоя ишида Тожикистон Республикаси Олий таълим вазири, фалсафа фанлари доктори, профессор Мухаммадюсуф Сайидали Имомзода ва Тожикистон Мажлиси Олий депутати, фалсафа фанлари доктори, профессор Содикова Насиба Нуруллаевналар иштирок этди.

Мазкур онлайн докторлик ва номзодлик диссертация ҳимояси соҳа мутахассислари ва  ёш олимлар учун амалий ўрни катта эканлиги билан аҳамиятлидир.

ЎзМУ “Фаслафа ва маънавият

асослари” кафедраси  

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura