Замонавий фалсафанинг долзарб масалалалари назария ва амалиёт уйғунлиги

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультетидаги кафедралар томонида 2017-2018 ўқув йилида кўплаб Республика илмий-амалий конференциялар ташкил этиб келинмоқда. Шу маънода, 2018 йил 3 май куни университет Ҳаракатлар стратегияси тарғибот залида “Фалсафа ва мантиқ” кафедраси ташаббуси билан “Замонавий фалсафанинг долзарб масалалари: назария ва амалиёт уйғунлиги” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси ташкил этилди. Конференцияда фалсафанинг замонавий масалалалари, ўзбек фалсафа тарихи: тарихийлик, ворисийлик ва анъаналар, мантиқ фанининг назарий ва амалий муаммолари, Шарқ ва ғарб фалсафаси компараивистикаси, ёш авлодни маънавий-баркамол тарбиясида мантиқ ва фалсафанинг ўрни, таълим ва илм-фан интеграцияси каби масалалар таҳлил қилинди ва тегишли тавсиялар берилди. Конференцияни Ижтимоий фанлар факультети декани, психология фанлари бўйича фалсафа доктори Қодиржон Абдураҳимов очиб бердилар. Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли раҳбар кадрлар тайёрлаш институти профессори, фалсафа фанлари доктори А.Бегматов, Ўзбекистон Миллий университети қошидаги “Фалсафа” илмий маркази директори, фалсафа фанлари доктори, профессор Гули Маҳмудова, АҚШ Хфстра университети профессори, тарих фанлари доктори Элёр Каримов, Навоий Давлат педагогика институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири, фалсафа фанлари доктори Нигора Сафарова, Ўзбекистон Миллий университети “Фалсафа ва мантиқ” кафедраси мудири Шаҳноза Мадаева, Ўзбекистон Миллий университети “Фалсафа ва мантиқ” кафедраси доценти Дилбар Файзиходжаева, Ўзбекистон Миллий университети мустақил тадқиқотчиси Қодирқул Рўзматзода, фалсафа фанлари доктори, профессор Маҳбуба Аьдуллаевалар маъруза билан иштирок этдилар. Конференцияда иштирок этган мақола муаллифларига тўпламлар тарқатилди.
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura