ЎзМУ магистранти Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги "Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги Қарорига кўра Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети  Ижтимоий фанлар факультети Фалсафа (қўллаш соҳаси) мутахассислиги 2-курс магистранти Бердиева Ирода Худайшукуровна  маданият йўналиши бўйича  Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан такдирланди.

Бердиева Ирода Худойшукуровна 1993 йил 7 январда Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида таваллуд топган. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаол аъзоси. Маданият йўналишининг суҳандонлик соҳасида ижод қилади. Ёшлар ўртасида ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирларда сценарий муаллифи ва бошловчи сифатида фаол қатнашиб, тенгдошларига ўрнак бўлмоқда. Ҳозирги кунда “Медиакоммуникацияларнинг ёшлар тафаккур услубига таъсири” мавсузида магистрлик диссертацияси бўйича илмий иш олиб бормоқда. Илмий фаолияти давомида оммавий ахборот воситаларининг бугунги кундаги ривожи, инсонларга таъсири, салбий ва ижобий томонларини  устозлари кўмагида ўрганиб келмоқда.

Магистримизнинг ушбу муваффақияти билан табриклаймиз ҳамда
ота-онаси ва устозларига университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ва ёшлари номидан миннатдорчилик билдирамиз.              

 

Ёшлар билан билан ишлаш, 

маънавият ва маърифат бўлими

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura