Марказий Осиёда илк бора GIST STARTAP TREINING

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Вентуре Wелл (АҚШ) компанияси ва C. А. Т. Сcиенcе Аccелератор (Илғор технологиялар маркази) томонидан АҚШ элчихонаси билан ҳамкорликда Марказий Осиёда илк бора 13-16 ноябр кунлари илмий тадқиқотлар билан боғлиқ ёш стартап компаниялари учун Илм-фан ва технологиялар орқали глобал инновациялар (ГИСТ) Ҳудудий стартап тренинги ўтказилмоқда.  Мазкур тадбир тадбиркорларнинг новаторлик имкониятларини кенгайтириш,  янги стартаплар яратиш,  ҳудуднинг бизнес экотизимини мустаҳкамлашга қаратилган.  Дастурда Ўзбекистон,  Қозоғистон,  Қирғизистон,  Туркманистон,  Тожикистондан 25 та стартап-жамоалар иштирок этади. 

Таъкидлаш жоизки,  2011 йилдан ГИСТтомонидан бутун дунёдан 27 миллион нафар инноваторлар ва тадбиркорларни жалб қилган ҳолда 8400 стартапчиларга таълим берилди,  натижада 220 миллион АҚШ доллари ўзлаштирилди. 
Тошкентда ўтказилаётган тренингга тадбиркорлик,  венчур инвестициялар,  инновацион менежмент соҳасидаги АҚШлик мутахассислар спикер ва тренерлар сифатида жалб этилган.  Иштирокчилар 4 кун мобайнида ўз бизнес ғояларини чархлайдилар,  шунингдек уларни инвесторлар,  юқори малакали мутахассислар ва бизнес соҳасининг йетакчиларига тақдим этиш имконига эга бўладилар. 
Биринчи ГИСТ стартап тренинг ғолиблари аниқланди! 
Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги Илғор технологиялар марказида Марказий Осиёда илк бора ГИСТ (илм-фан ва технологиялар орқали глобал инновациялар) стартап тренинги ўтказилди.  Машғулотлар АҚШ элчихонаси ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.  Глобал тадбиркорлик ҳафталиги доирасида ўтказилган тренингда Ўзбекистон,  Қозоғистон,  Қирғизистон ва Тожикистон жамоалари иштирок этди. 

Америка Қўшма Штатларидан ташриф буюрган йетти нафар тренерлар,  менторлар ва спикерлар тадбиркорлик,  илмий-техникавий ишланмаларни тижоратлаштириш,  ғоялар ва технологияларни монетиризациялаш бўйича маърузалар ўқидилар,  амалий машғулотлар орқали тренинг қатнашчиларига кучларини синашга имкон бердилар. 
Тренингда ёшлар нафақат билим олишга,  балки билимларини тажрибада синаб кўришга ҳам муваффақ бўлдилар.  Жамоаларга потенсиал харидорларни сўровдан ўтказиш,  бўлажак мижозлар,  ҳамкорлар,  ҳатто рақобатчилари билан мулоқот қилиш каби вазифалар берилди.  Янги технологиялар асосланган тадбиркорлик фаолиятини юритишга,  илмий-тадқиқот натижаларини тижоратлаштиришга бел боғлаган ўғил-қизлар бизнес-моделлар тузиш,  ўз стартаплари учун бозорни ўрганиш,  маҳсулот нархини чиқариш,  мижозларни жалб этиш ҳамда бизнесни кенгайтириш усулларини татбиқ этиш кўникмаларини эгалладилар. 
Йошлар кундузни кундуз,  кечани кеча демай,  ишладилар.  Кечқурунлари жамоалар йиғилиб,  менторлар билан бажарилган вазифалар бўйича муҳокамалар олиб бордилар,  қимматли маслаҳатлар олдилар,  финал чиқишларига тайёргарлик кўрдилар. 

Тўрт кун давом этган мазкур тадбир аввало ёшларнинг новаторлик имкониятларини кенгайтириш, ҳудудда янги стартапларни яратиш,  тадбиркорлик экотизимини мустаҳкамлашга қаратилди.  Таъкидлаш жоизки,  2011 йилдан ГИСТтомонидан бутун дунёдан 27 миллион нафар инноваторлар ва тадбиркорларни жалб қилган ҳолда 8400 стартапчиларга таълим берилди,  натижада 220 миллион АҚШ доллари ўзлаштирилди. 

16 ноябр куни бўлиб ўтган якуний тадбирда Илғор технологиялар марказида Инновацион ривожланиш вазирлиги масъуллари ,  халқаро ташкилотлар вакиллари,  тадбиркорлар,  илмий муассасалар,  ОТМлар,  йирик консернлар,  шунингдек Савдо-саноат палатаси ва Интеллектуал мулк агентлиги ходимлари йиғилдилар.  АҚШ элчихонаси номидан миссия раҳбари ўринбосари вазифасини бажарувчи Дебора Робинсон хоним ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигидан вазир ўринбосари Йўлбарсхон Мансуров табрик нутқи билан иштирокчилар ва йиғилганларни қутладилар. 

Финалга чиққан йетти жамоа ичидан учта жамоа танлаб олиниб,  улар бир минг АҚШ долларидан уч минг АҚШ долларигача бўлган пул мукофотлари билан тақдирландилар. 
Биринчи ўринни ўзбекистонлик ёш кимёгарлар Мардонали Мирзалийев ва Шерозбек Долимов тақдим этган “Ўзбекистонда пектин ишлаб чиқариш” лойиҳаси қўлга киритди. 
– Пектин озиқ-овқат саноатида кенг қўлланиладиган табиий қўшимча бўлиб,  ундан қандолатчиликда,  фармакология соҳаларида ҳам фойдаланилади.  Пектин мевалардан,  жумладан серқуёш юртимизда жуда кўп йетиштириладиган олмадан олинади.  Аммо шу пайтгача Ўзбекистонга бу маҳсулот хорижий давлатлардан олиб келинмоқда.  Бу аслида жуда таажжубли ҳол,  лекин бозорни ўрганарканмиз,  бирорта маҳаллий пектин ишлаб чиқарувчини тополмадик.  Шу боис ҳам биз бу маҳсулотни ўзимизда ишлаб чиқарилишини йўлга қўймоқчимиз,  – дейди Шерзодбек Долимов. 
Иккинчи ўрин тожикистонлик ёш тадқиқотчиларнинг Эасй Силк Роад деб номланган стартапига берилди.  Бу сайёҳлар учун илова бўлиб,  у йерда сайёҳлик маршрутлари,  жумладан хавфли ҳудудлар ҳақида муҳим маълумотлар берилади. 

Учинчи ўринни эса ўзбекистонлик ёшлар томонидан яратилган чакана савдонинг харажатларини камайтиришга ёрдам берадиган Фастаго лойиҳаси ҳамда чиқиндиларни камайишига ва уларни қайта ишлашга қаратилган қирғизистонлик тадбиркор-ихтирочилар яратган лойиҳа эгаллади.  

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura