Социологияни ўқитиш ва социологик тадқиқотларни ташкил этишнинг долзарб масалалари

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида мазкур олий ўқув юртининг Ижтимоий фанлар факультети «Cоциология» кафедраси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институти ҳамда Етакчи ёшлар маркази билан ҳамкорликда 2018 йил 23 апрелда “Социологияни ўқитиш ва социологик тадқиқотларни ташкил этишнинг долзарб масалалари” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказди. “Социологияни ўқитиш ва социологик тадқиқотларни ташкил этишнинг долзарб масалалари” мавзусида ташкил этилган илмий-амалий конференция “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш ?йили” Давлат дастури вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 100 йиллигига бағишланди. Ўзбекистонда социология фани тараққиёти, социолог кадрларни тайёрлаш ва социологик тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ долзарб масалалар борасида илмий таклифлар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқиш тадбирнинг бош мақсадидир. Конференцияда қуйидаги масалалар муҳокамаси ўрин олган: · Ўзбекистон жамияти мустақиллик йилларида (1991-2018) социология нигоҳида: муаммолар, жараёнлар, қонуниятлар · Оила, ёшлар, турмуш тарзи ва кундалик ҳаёт социологик муаммо сифатида · Амалий социологик тадқиқотларда “шахс ва жамият” масалаларининг ёритилиши · Ҳаракатлар стратегиясини ҳаётга тадбиқ этишда социологиянинг ўрни ва роли · Таълим, соғлиқни сақлаш ва бандлик масалалари социологик муаммо сифатида. Конференция Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг фан ва таълим инновацияларини такомиллаштириш бўйича чиқарилган қарорларига асосан режалаштирилди ва ташкил этилди. Муҳокамага таклиф этилган масалалар Ўзбекистонда социология фанини ривожлантириш борасида долзарбдир. Конференцияда шунингдек, Самарқанд давлат университети, Фарғона давлат университети, Тошкент Ислом университети, Тошкент темир йўллари ва муҳандислик институти, Тошкент давлат педагогика университети, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳамда бошқа бир қатор олий ўқув юртлари, гуманитар соҳа илмий-тадқиқот институтлари профессор-ўқитувчилари, шунингдек болаларни ижтимоий муҳофазалаш тизими мутахассислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura