Ёш олимлар жамият нигоҳида


Илм-фан билан шуғулланиш ижодий тасаввурни буткул ўзгартиради. Олимлар тадқиқот мавзуларини эркин танлаш имконига эга. Ўз илмий фаолиятини истаган томонга йўналтириш ижодий кўтаринкилик бахш этиши билан бирга, чуқр фикрлашни, ўз қарорларига масъул бўлишни ҳам талаб этади.

Ёшлар илм-фан билан шуғулланиш истагида бўлган заҳоти, бу йўлнинг машаққатлари ҳақида баҳс бошланиши аниқ. Ҳали салмоқли қадам қўйиб улгурмаган иштиёқмандга қийинчиликлар ҳақида гапирилади. Бироқ, мақсади дадил, илмга меҳри бўлак инсон учун бу тўсиқлар ҳалал берармикан.Керак бўлса, у бутун умрини шарафли касбга бахшида этишга тайёр. Ўзбекистон Миллий университетида фаолият олиб бораётган ёш олимлар ҳам танлаган йўлида собит ва бундан чексиз фахрланишади.

 

Жахонгир Хаққулов,Физика факультети Яримўтказгичлар ва полимерлар физикаси кафедраси таянч докторанти


Жахонгир Хаққулов 1988 йил 19 октябрь куни Сурхондарё вилояти Денов туманида зиёлилар оиласида туғилган. 2009 йили Ўзбекистон Миллий университетига грант асосида ўқишга қабул қилинган. У 2013 йилда битирув малакавий ишини аъло даражада бажарди. Бакалавр босқичини тугатиб,  Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети физика факультети  (Полимерлар физикаси) мутахассислиги бўйича магистратура босқичида ўқишга кирган. 2015 йилдан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институтида  физика фани ўқитувчиси бўлиб ишлади.

2016-2018 йилларда Ўзбекистон Миллий университети физика факультетида  “Тиш имплантатларига биофаол  қават қопловчи қурилма яратиш” мавзусидаги ёш олимлар илмий лойиҳасининг бевосита раҳбари сифатида илмий изланишлар олиб борди ва лойиҳани аъло даражада бажарди.

У ўқув режалари ва дастурларни тайёрлашда, ўқув ва услубий машғулотларни юқори касбий маҳоратда ўтказишда талабаларни ўқув режаси дастурини тўлиқ ва самарали ўзлаштиришини таъминлашда, уларни билим ва малакаларини баҳолашда талабчан ва қаътиятлилик билан ёндашган.

2018 йилдан ҳозирга қадар ЎзМУ Физика факультети 01.04.06- Полимерлар физикаси ихтисослиги бўйича таянч докторантурада илмий раҳбари – физика фанлари доктори, профессор А.А.Холмуминов билан биргаликда Полимер нанокомпозитларни углеродли структуралар воситасида шакллантиришнинг физик хусусиятлари мавзусида илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

Ион электролизи усули ёрдамида тиш имплантатлари сиртида биофаол қопламлар ҳосил қилиш учун  биологик фаол моддалар фосфат, кальций, мис, олтин, никель ионлари, шунингдек, макроионлар, хитозан, фиброин ва бошқалар. Электродларга бериладиган доимий ток диапазони (0,1 – 10 mА), шунингдек, ҳароратнинг (30 – 70 0С), биофаол моддаларнинг эритмалари ва аралашмаларининг концентрациялари (0,1 – 10 %), электролиз вақтининг (1 - 20 соат) диапазонларда бўлиши белгилаган. Имплантатлар сиртининг ғадирлиги, уларни микроўлчамларда бўлиши юқори самарали электролиз ўтказиш ва қопламаларни биофаол моддалар билан қоплашда ўта муҳим деб топилган.

У ҳозирда илмий ғояларини cтомотология соҳасига татбиқ қилиш  бўйича илмий синовлар олиб бормоқда. Унинг шу пайтгача 20 дан ортиқ, шу жумладан, 2 та халқаро ва 4 та республика миқиёсидаги журналларда мақола ва тезислари чоп этилди. Шу билан бир қаторда республика конференцияларида ўз маърузалари билан фаол қатнашиб келмоқда.

Ҳозирги кунда А.А.Холмуминов раҳбарлигида Ф-А-2018-033 “Табиий ипак ва пахта чиқиндиларидан нанотолали наноғовакли материаллар олишнинг электроспиннинг усулини такомиллаштириш” мавзусидаги лойиҳасини бажаришда ўз илмий салоҳиятини намойиш этмоқда.

 

Университет илмий – тадқиқот бўлими
медиа хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura