«Ўзбекистон ҳаво йўллари» ички рейслар учун чегирмалар эълон қилди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК 2018 йил 30 декабрдан 2019 йил 3 январигача Янги йил байрами муносабати билан барча ички рейслар учун чегирмалар эълон қилди.
Байрам чегирмалари:
Индивидуал (бир киши) йўловчиларга — 30%;
Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлиги хизмати, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси тегишли ўқув муассасалари тингловчилари, сайёҳлик гуруҳлари (5 ва ундан ортиқ киши), мактаб, коллежлар, лицейлар ўқувчилари ва университетларнинг талабалари учун — 40%;
Оилавий (икки ёки ундан ортиқ киши - эри ва рафиқаси, эри, рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) — 50%;
Пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахсларга — 50%;
1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилганлар, Фронт ортидаги фидокорона меҳнати учун орден ва медаллар билан тақдирланганлар учун — 50%; 
Чернобил АЭСи фалокати оқибатларини бартараф қилишда иштирок этганлар — 50%.
Mанба.kun.uz
Асосий кўрсаткичлар
1250 Professor-o‘qituvchilar soni
17650 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
56 Yo‘nalish bakalavr
125 Xalqaro talabalar soni
128 Xalqaro professor-o`qituvchilar soni
91 Mutaхassislik magistratura