ЎзМУ Кимё факультетида мажлис

"Хабар беришларича, Ўзбекистон Миллий университети кимё факултетида декан бошчилигида мажлис бўляпти.

Буларни эси жойидамикан ўзи? Кеча Бош вазир мажлислар ўтказилмайди, деган бир вақтда булар мажлис қиляпти. Давлат сиёсатига қаршими булар?! Эҳтиёткорлик қилиш керак пайтда, одамлар саломатлиги ҳақида гап кетаётганда мажлис нега керак?! "


@xalqlive  да ЎзМУ Кимё факультетида коронавирус бўйича карантин эълон қилинганидан кейин факультет декани мажлис ўтказганлиги ҳақидаги хабар манба ва муаллифи аниқ кўрсатилмаган ҳолда эълон қилинди. Шундай бўлсада биз бу канал ўқувчиларига маълумот тариқасида қуйидагиларни маълум қиламиз:

Республикамиздаги барча ОТМ талабаларига икки ҳафталик таътилга чиқиш ҳақида  кўрсатма бўлганинидан барча хабардор. Бу маълумотлардан профессор-ўқитувчиларни хабардор қилиш ва талабаларни уйларига кузатиш бўйича топшириқларни масъулларга етказиш мақсадида кафедра мудирлари учун 2020 йил 16 март душанба куни соат 10.00 да қисқа муддатли йиғилиш чақирилди. Талабаларимизга ҳолат бўйича тушунтириш бериш ва уларни хавфсиз уйларига етиб олишларини таъминлаш учун аниқ кўрсатмалар берилди. Таътил даврида таълимга тегишли жараёнлар онлайн тарзда, телеграм тармоқларидаги гуруҳлар орқали мулоқатда олиб борилиши эълон қилинди. Бу кўрилган тезкор тадбир натижасида кимё факультети талабалар турар жойида ва ижарада истиқомат қилиб келаётган талабалар бугунги кунда ота-оналари бағрига эсон-омон етиб олишди. Талабалар учун дарс машғулотлари эса видео, аудиодарслар шаклида телеграм орқали амалга оширилаяпти.

Бугунги кунда нафақат республикамизда, балки бутун дунёда пандемия тарқалиши барчамизни ҳушёрликка ва баҳамжиҳатликда харакат қилишга чақиради. Бу масалада кимёгарлар мутахассис сифатида ҳам масалани моҳиятини чуқур англайди.

Барчага саломатлик тилаб Кимё факультети декани Қодирова Ш.

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
15275 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
56 Yo‘nalish bakalavr
91 Mutaхassislik magistratura