Ректор табриги!

Муҳтарам ҳамкасабалар, азиз талабаларим!

Юртимизга  барчамиз орзиқиб кутган  янгиланиш, яшариш фасли - Наврўзи олам кириб келди.

Ушбу қутлуғ айём – янги кун, шарқона янги йилнинг бошланиши билан барчангизни самимий муборакбод этаман.

Бу улуғ айём кунида юртимизга тинчлик- хотиржамлик, ҳар бирингизни хонадонингизга  қут-барака, ҳаловат, ёшларимизга бахт-саодат, ўзингизга ва оила аъзоларингизга мустаҳкам соғлик-саломатлик тилайман.

Азизлар!

Бугун  Яратгандан оилаларимиз бағрида, дастурхон атрофида жамул-жам бўлиб, юртимизга  файзу-барака, каттаю-кичикка тани - сиҳатлик тилаб, ёруғ юз билан, ҳамжиҳатликда катта-катта орзуларимиз, режаларимизнинг руёбини биргаликда кўришимизни сўрайман.

Нуроний отахон-онахонларимиз дуолари доим ижобат.

Меҳр-оқибат, инсонийлик, қадриятларимиз, урф-одатларимизни ўзида мужассам этган бу Наврўзи олам ҳар биримизнинг хонадонимизга файз ва ёруғлик олиб кирсин.

Бу байрамни нишонлаш баробарида бутун дунёга ҳам хотиржамлик, тинчлик, дўстона муносабатлар тилайман.

Илм-фан йўлидаги заҳматли меҳнатларингизни роҳатини кўриб, ёш авлод - фидойи, ватанпарвар, рақобатбардош  кадрларни камол топдиришда Сизларга куч-қувват, яна бир бор мустаҳкам соғлиқ, хотиржамлик тилайман.

Ҳар бирингизни хонадонингизга Наврўзи олам қувонч ва саодатли кунлар олиб келсин!

Курраи заминимиз ҳеч қачон беҳаловат бўлмасин!

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

 

Айёмингиз муборак бўлсин!

                                            ЎзМУ ректори    Авазжон Мараҳимов.

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
15275 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
56 Yo‘nalish bakalavr
91 Mutaхassislik magistratura