Ректор мурожаати


Ассалому алайкум, азиз талабалар!

Соғлиқларингиз, ота-онангиз яхшими?

Ўзингиз таътилни қандай ўтказяпсиз?

Бу синовли кунларда ўзингизни ЎзМУ талабаларига хос тутишингизга ишонаман.

Муҳтарам Президентимиз чегара билмас бу хатарли вирусдан фуқароларимизни, айниқса ёшларимизни мустаҳкам ҳимоя қилиш борасида тўхталиб, “Бу ҳаётнинг оғир синовлари, яхши ва ёмон кунларини бошидан кечирган халқимиз мазкур вазиятни тўғри тушуниб, масалага онгли ёндашмоқда” деб алоҳида таъкидладилар.

Бунинг учун биринчи навбатда шифокорлар тавсияларига амал қилиб, шахсий гигиена ва санитария қоидаларига ҳар биримиз ўз оиламиз, болаларимиз билан уйимизда, ишхонамизда ва борадиган жойларимизда қатъий амал қилишимиз зарур.

Азиз талабалар, қадрли ёшлар! Бугунги вазият тўлиқ давлатимиз назоратида эканлигини унутманг! Саросима ёки ваҳима кайфиятига берилмаслик, ижтимоий тармоқларда нотўғри, асосланмаган маълумотларни тарқатишга йўл қўймаслигимиз зарур.   

Барчамиз коронавирус инфекциясини олдини олиш, унга қарши курашиш орқали халқимизни ҳимоя қилишда давлатимиз назорати нечоғли мустаҳкам эканлигини ҳис қилишимиз зарур.

Сизлар илм олиш йўлида оғишмай, синовли кунларда карантин бўйича тавсия қилинган чора-тадбирларга риоя қилиб, масофавий таълим олишни амалга оширасиз деган умиддаман.

Бу пандемия таълим соҳасида туб ислоҳотларни янги босқичга тезлик билан оширишимизга туртки бўлди.

Бугун Ўзбекистон Миллий университетида таълимни тўлиқ масофавий таълимга ўтказмоқдамиз. Сизларни бу виртуал билим олишда фаол бўлишга чорлайман. Синовли кунларда Сиз карантин қоидаларига риоя қилишда  нафақат ўзингиз намуна, балки бошқаларни ҳам даъват қилишингизга ишонаман.

Сизлар ёшсиз, шижоатли, кучли ва ташаббускорсиз!

Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, мен доимий равишда, 24 соат онлайн мулоқотга очиқ бўламан.

Карантин даврида барча дарслар онлайн режим, масофавий таълим тизимига ўтади. Баҳолаш тизими ҳам , топшириқларни бажариш ҳам шу тизимда бўлади.

Билим олишдан ташқари бўш вақтингизни қандай ўтказаётганингиз ҳам мен учун жуда қизиқ.

Балки, оилангиз, юмушларингиз ва машғулотларингиз ҳақида ҳам ўртоқлашарсиз...Сизлардан таклифлар кутиб қоламан.

Сизларни тез орада ЎзМУ да кўришга умид қиламан.

Ҳозир эса, ўзингиз ва яқинларингиз учун УЙДА ҚОЛИНГ!

                             Салом билан ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
15275 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
56 Yo‘nalish bakalavr
91 Mutaхassislik magistratura